Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Роналду янги мавсумда ҳаммани “синдиришга” тайёрланмоқда

Баҳо:
+ | -

Олти ой олдин Криштиану Роналду Европани тарк этишга қарор қилди. Португалиялик юлдуз футболчи “Ан-Наср” фойдасига танлов қилди ва ҳозир Саудия Арабистонида тўп тепмоқа. Маҳаллий лигада Роналдунинг мослашиши кўп вақт талаб этмади - португалиялик 16 ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва иккита самарали узатма берди. “Ан-Наср” чемпионатда “Ал-Иттиҳод”дан 5 очко ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Энди Криштиану Саудия Арабистонидаги илк тўлиқ мавсумига тайёргарлик кўрмоқда. Бугун биз янги мавсумда португалиялик юлдуз ҳужумчидан нимани кутиш мумкинлигини тушунишга ҳаракат қилмоқда.

Саудия Арабистони юлдузлар лигасини йиға бошлади. Роналдунинг келиши бу борада мамлакатга ёрдам бермоқда - маҳаллий Про-лиганинг обрўси сезиларли даражада ошди. Криштиану аллақачон Саудия Арабистони чемпионати келажакда дунёнинг кучли бешлигига киришини бир неча бор таъкидлаган. Португалиялик бошқа нуфузли футболчиларни ҳам бу ерга келишга ундаган. Лионел Месси бундай имкониятдан воз кечди, бироқ Карим Бензема, Нголо Канте, Калиду Кулибали ва яна бир қанча нуфузли футболчилар бунга рози бўлишди.
Саудия Арабистони лигасининг истиқболларини баҳолаш ҳали ҳам қийин. Мамлакат Хитой тарихини такрорлаш хавфи бор. Юлдузлар ҳам у ерга фаол таклиф қилинди, аммо қайсидир босқичда ҳамма нарса тинчланди.

Саудияликлар юқори молиявий имкониятлар туфайли мақомли ўйинчиларни жалб қилишади, улар кўпинча ўз карераларининг тугашида бу ерга келади. Европадан умидли ёшлар ҳали Саудия Арабистонига бормайди, албатта. Бундай вазиятда маҳаллий Про-лиганинг Роналду айтганидек, савия бўйича юқори ўринлардан жой олиш имконияти йўқ. Шу билан бирга чемпионат юлдуз футболчилар туфайли жозибали бўлади.

Ҳозирги кўринишида Саудия Арабистони чемпионати Роналду учун идеал. “Ан-Наср”да португалиялик дарҳол сардор ва алоҳида мақомга эга футболчига айланди. Миш-мишларга кўра, Криштианунинг сўзи ҳатто клубнинг трансфер қарорида ҳам таъсир қилади. Бир сўз билан айтганда, Роналду бу ерда қирол. Юлдуз португалиялик учун бу муҳим. "Манчестер Юнайтед"даги сўнгги ойларда Криштиану иккинчи фонга тушиб қолди. Роналду ҳали ҳам 90 дақиқа ўйнашни хоҳлайди. "Манчестер Юнайтед"да Криштианунинг характери ёш футболчиларнинг ривожланишига яққол тўсқинлик қилган. "Ан-Наср"да бундай муаммо йўқ, чунки бутун Саудия лигаси каби клуб олдига ҳам бошқа вазифалар қўйилган. Ва бу вазифаларда Роналдунинг фигураси жуда мос келади.

Роналду тинчроқ характерга эга бўлса, Европада бир неча йил бемалол ўйнаган бўларди. Жисмоний жиҳатдан португалиялик мукаммал кўринишда 38 ёшида у ҳали ҳам кўп вақтини машғулотларга бағишлайди. Агар Саудия лигаси ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда Криштиану, албатта, кўп нарсага қодир. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида биз португалияликнинг дубл, хет-трик ва покерига гувоҳ бўлдик. Янги лигада Роналду, албатта, мунтазам равишда гол уришда давом этади.

Роналду 14 та гол билан Саудия лигасининг 2022/2023 йилги мавсумдаги тўпурарлар рўйхатида бешинчи ўринни эгаллади. Португалиялик энг яхши снайпердан 7 та гол ортда қолди. Шу билан бирга Криштиану 30та ўйиндан атиги 16тасини ўтказди.Кейинги чемпионатда Роналдудан тўпурар унвонини кутамиз.

“Ан-Наср”нинг натижасига келсак, бу ерда тахмин қилиш қийин, чунки футбол индивидуал эмас, жамоавий ўйин. Ва шунга қарамай, Роналдунинг голли ҳаракатлари жамоанинг беш йил ичида биринчи лига чемпионлигини қўлга киритиш имкониятини сезиларли даражада ошириши мумкин.

Киритилди: 16:12, 30.06.2023.
Ўқилди: 8027 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.