Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Улуғбек Бақоев: «Навбаҳор»га ОЧЛ ўйинларида омад тилайман»

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев Суперлиганинг 8-тури доирасида ОКМКга қарши бўлиб ўтган ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун майдонда икки хил мақсадга эга клублар ҳаракатланишди. "Навбаҳор" чемпионлик учун курашаётган бўлса, бизнинг жамоа лигада қолиш учун ҳаракат қилмоқда. Ўйин тенг курашлар остида кечди дейиш мукин. "Навбаҳор" тўпга эгалик қилиб, стандарт вазиятларга таяниб ҳаракат қилди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, лекин фойдалана олмадик. Мезбонлар эса аксинча стандартдан унумли фойдаланишди. "Навбаҳор" жамоасига чемпионатдаги ва ОЧЛ ўйинларига омад тилайман. Улар юртимиз шарафини ҳимоя қилади ва биз уларга мухлислик қиламиз”.

— «Бухоро» футболчилари майдонда вақт чўзишди. Шундай кўрсатмалар берилдими ёки ўйинчилар чиндан жароҳат олишдими?
— Кўрдингиз, бугун 2 нафар футболчимизни мажбурий тарзда ўзгартирдик. Марказий ҳимоячимиз ва ҳужумчимиз жароҳатланишди. Ундан ташқари об-ҳаво ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Умуман олганда бундай кўрсатма йўқ эди.

— Собиқ шогирдингиз Шоҳруз Норхонов "Навбаҳор"да ўз ўрнини топа олганича йўқ. Ўзини кўрсатиши учун унга нима етишмаяпти?
— Бир нарса дейиш қийин, Норхонов, менинг назаримда, юқори савияли футболчи, балки унга мослашиш учун вақт керакдир ёки қандайдир босим бўлиши ҳам мумкин.

— Ўйинда олдин рақиб жамоага қарши тайёрланаётганизда улардан нима кутган эдингиз?
— "Навбаҳор" жамоасида ҳар бир позицияда топ футболчилари мавжуд. Юқори мақсадларга эга. Психология томонидан устунлик мезбонларда эди, лекин жисмонан олиб қараганда ўйин тенг курашлар остида бўлиб ўтди. Яна бир бор мезбонларни табриклайман ва кейинги учрашувларда омад ёр бўлсин.

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 23:25, 01.07.2023.
Ўқилди: 2497 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.