Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Самвел Бабаян: «Рақиб кескин ҳимояда ўйнади»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 8-турнинг қолдирилган ўйинида ўз уйида «Бухоро»ни минимал ҳисобда мағлуб этган «Навбаҳор» клуби бош мураббийи Самвел Бабаян ғалаба, рақиб тактикаси, чемпионат даражаси ва чемпионлик кураши ҳақида гапирди.

“Аввало, бугунги ғалаба учун йигитларга раҳмат. Мухлисларимизни ҳам бугунги ғалаба билан табриклайман. Турнир жадвалидан ва сўнгги ўйинлардаги босимдан келиб чиқсак, бугунги ғалаба жуда муҳим эди. Рақиб ҳимояда кескин ўйнади. Уларни хато қилишга мажбур эта олдик”, - деди Бабаян.

“Сўнгги вақтларда Суперлига клублари моддий-техник базасини кучайтиришга ҳаракат қилишаяпти. Бундан эса фақат лига ютади. Ўтган мавсумда чемпионлик сўнгги турда ҳал бўлди. Бу эса, жамоаларнинг даражаси кучайганини англатади. Иккинчи даврада барча жамоалар ўз таркибларини кучайтиришга ҳаракат қиладилар. Ким кўпроқ ва яхшироқ тайёр бўлса чемпионлик учун имкониятлари юқори бўлади”.

“17 ёшли ўсмирларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди ва жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди. Бу таркибда «Навбаҳор»нинг 4 нафар футболчиси бор. Бундан эса албатта хурсандмиз. Бу эса, ёшлар билан тўғри ишлаётганимиздан дарак. Улар Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишдан ташқари бизнинг номимизни ҳам барчага танитишади”.

“Албатта, иккинчи даврада таркибимизни янада кучайтиришни истаймиз. Бу борада ишлар кетмоқда. Агарда янгиликлар бўлса, бу борада матбуот хизмати барчани хабардор қилади. Аниқ айта оламанки, жамоа иккинчи даврага яхшироқ тайёргарлик ва янада кучлироқ таркиб билан киришади”.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:05, 02.07.2023.
Ўқилди: 3477 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.