Португалиялик мутахассис Жорже Жезуш “Ал-Ҳилол”га бош мураббий бўлди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.
68 ёшли португалиялик билан шартнома шартлари ҳақида маълумот берилмаган. Жезушнинг сўнгги иш жойи "Фенербахче" бўлиб, у 2022 йилдан 2023 йилгача бошқарган. Рубен Невеш ва Калиду Кулибали аввалроқ “Ал-Ҳилол”га ўтганди.
Жезуш 2018/19 йилги мавсумда “Ал-Ҳилол”ни бошқарган ва жамоа билан Саудия Суперкубогини қўлга киритган.