Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Сергей Арслонов: "Жамоамиз ёшларга эътибор қаратишни сусайтирмайди"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 8-турнинг қолдирилган ўйинида сафарда “Олимпик” билан дуранг ўйнаган “Сурхон” клуби бош мураббийи Сергей Арслонов ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Ўйин асабий тарзда кечди. Рақибнинг кучли томонларини билардик. Биринчи таймда рақибга айрим худудларни назорат қилишига ҳалақит қила олмадик. Иккинчи таймда вазиятни ўзгартиришга эришдик. Умуман олганда, ўйиндаги вазиятлардан келиб чиқсак дуранг адолатли натижа”, - деди Арслонов.

“Жамоамиз мусобақа жадвалида бугунги эгаллаб турган ўрнини олсак, кўпчилик буни кутмаган бўлиши мумкин, аммо жамоамиз амбицияси юқори ва бу тасодифий натижа эмас. Айтишим мумкинки, хоҳиш борасида ҳеч бир жамоага ютқазмадик”.

“Асилбек Жумаевнинг бугун майдондаги позицияси шундай эди. У ўйинни ўз қўлига олиши ва ҳужумларни бошлаб кескинликни оширишини режалаштиргандик. Шунинг учун ҳам тўп учун курашларда бироз кескинроқ ўйнаган бўлиши мумкин. Унинг позицияси шуни тақозо қиларди. Ҳужумларни бошлашда рақиб ҳудудига яқинроқ ўйнадик. Шу боис, унинг ҳаракатлари бироз кескинроқ кўрингандир”.

“Жамоамиз ёшларга эътибор қаратаётгани ўз самарасини бераяпти. Масалан, Жумаев ёшлар жамоасида ўйнаб эътиборга тушди ва бугун у асосий таркиб ўйинчиси. Жамоамизнинг фалсафаси ҳам ёшларни жалб этишга ва уларга имкон беришга қаратилган. Қолаверса, ёшларни ўзимизнинг минтақадан қидиришга ҳаракат қилаяпмиз. Сурхондарёда доим истеъдодли футболчилар етарлича бўлган. Уларни тарбиялаб келажакда асосий жамоада ўйнашига шароит яратиб бериш асосий мақсадимиз. Мураббий сифатида U21 жамоамиз ўйинларини доимий равишда томоша қилишга ҳаракат қиламан. Бу мусобақа айнан ёшларни кўздан кечириш ва уларни асосий жамоага тайёрлаб боришни кўзда тутади”.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 00:03, 03.07.2023.
Ўқилди: 1206 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.