Кириш Регистрация
03/10 15:00 Кая-Илоило 1-4 Сидней
03/10 17:00 Истерн 2-3 Санфречче Хиросима
03/10 17:00 Жечжианг 1-0 Персиб
03/10 17:00 Чонбук Моторс 4-1 Муангтонг Юнайтед
03/10 17:00 Селангор 1-0 Себу
03/10 20:00 Франция 2-3 Аргентина
04/10 21:30 Наполи - Комо
04/10 23:45 Верона - Венеция
05/10 00:00 Леганес - Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Виталий Левченко: “Насаф” лигадаги энг ноқулай рақиб"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 8-турнинг қолдирилган ўйинида ўз майдонида “Насаф”ни мағлуб этган “Нефтчи” клуби бош мураббийи Виталий Левченко, ғалаба, рақибнинг кучи, Назаровнинг ўйини ва жамоадаги рақобат ҳақида гапирди.

“Насаф” – лигадаги энг ноқулай рақибларимиздан бири. Бу жамоа чиройли ва тартибли ўйнайди ва уларга қарши очиқ ўйин намойиш этиш қийин. Бугун ҳимояда тартибли ўйнаб, ҳужумда ишончли ҳаракат қилишни мақсад қилган эдик. Мақсадимизга эришдик ва узоқ кутилган ғалабага эришдик”, - деди Левченко.

“Жамоада рақобат бўлса ривожланиш бўлади. Ўйинга ким кўпроқ ва яхшироқ тайёр бўлса, майдонга айнан у тушади. Рақобатда ким ютса унинг имконияти кўпроқ. Буни футболчилар яхши билишади ва машғулотларда қаттиқ меҳнат қилишмоқда. Чунки, у тайёр бўлмаса, майдонда унинг жойини эгаллашга бошқа тайёр футболчи бор. Бу жамоамиз учун муҳим фактор. Рақобат бўлса ўсиш бўлади”.

“Назаров ҳам ҳозирда айнан рақобат туфайли асосий таркибдан жой олиб келмоқда. Бу унинг ютуғи. Айтганимдек, рақобатда ютган футболчи асосий таркибда ўйнайди”.

“Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни режа ва график бўйича олиб борилади. Жамоага янги футболчиларни жалб этишга ҳаракат қилаяпмиз. Иккинчи даврада бошқача кайфият ва кучли таркиб билан киришишни истаймиз. Албатта, янги қон керак. Бу бўйича ҳаракат бошланган”.

“Стадионда бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга алоҳида раҳмат. Бу жуда муҳим фактор. Жамоа буни доимо ҳис қилади. Айнан уларнинг қўлловлари эвазига жамоамиз муҳим очколарни қўлга киритмоқда. Иккинчи даврада ҳам уларни чиройли ғалабалар билан хурсанд қилишни истаймиз”.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 00:13, 03.07.2023.
Ўқилди: 1190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.