Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

"Барселона"нинг "оёғидан тортиб турган" сабаблар аниқланди

Баҳо:
+ | -

Ла Лига молиявий фейр-плей қоидаларини бироз юмшатди, энди клубларнинг янги келганларни рўйхатга олиши бироз осонлашади.

"Барселона" иш ҳақи фондини камайтириш бўйича фаол ишларни давом эттирмоқда. Эндиликда асосий жамоа фондининг ҳажми 386 миллион еврони ташкил этади, деб ёзади Marca.

Нашр журналистларининг таъкидлашича, уларда каталонияликларнинг молиявий аҳволи ҳақида маълумотлар бор. Ҳозирги миқдорни икки йил олдинги билан солиштирганда, мухбирлар ишонч билан айтишлари мумкинки, "кўк-анорранглилар"нинг ҳозирги раҳбарияти харажатларни камайтириш бўйича жиддий иш қилган. Аммо каталонияликларда ҳали ҳам иш ҳақи фондининг ошишига таъсир қилувчи иккита жиддий муаммо бор.

1. "Барселона" секциялари

Аёллар футбол жамоаси, баскетбол ва гандбол жамоалари ҳам каталонияликлар пул сарфлайдиган катта бренд эканлигини унутмаслик керак. Marca хабарига кўра, "Барса" ушбу бўлимларга 91 миллион евро сарфлайди, бу эса маошлар ҳажмини 477 миллион еврога ошириб юборади.

2. Ижарага олинган футболчиларни қайтариш

1 июль куни бошқа клубларда ижара асосида ўйнаган футболчилар Каталония жамоаси базасига қайтди. Бу футболчиларнинг маоши учун клуб 54 миллион евро ажратади ва шу тариқа "Барса"нинг маош фондини 531 миллион еврога ошиши кутилмоқда.

Айнан шунинг учун каталонияликлар тезроқ жамоага қайтган футболчилар билан хайрлашишга интилмоқда. "Кўк-анорранглилар" аллақачон Умтити билан хайрлашган, клубни тарк этиш учун навбатдаги номзод Ленгле бўлиши мумкин. Diario Sport журналистлари "Тоттенхэм" Клеманни сотиб олишига ишонмоқда.

Олдинда ҳали кўп ишлар бор, Лапорта ва унинг жамоаси бунинг уддасидан чиқа оладими?

Киритилди: 18:55, 03.07.2023.
Ўқилди: 6252 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.