"Фиорентина" юлдузи Софьян Амрабат "МЮ" бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Мен учун ўтмишда у муҳим ўрин тутган. Биринчи кундан бошлаб мен билан тен Хаг алоҳида ишлай бошлади. Унинг футболчиларга муносабатига қойил қолганман. 18-19 ёшли футболчи учун бу нарсалар кутилмагандек туюлади. Мен ундан кўп нарсани ўрганганман".
2017 йилда уларнинг ҳар иккиси "Утрехт"дан кетганди.