Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Хайр, «Андижон»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 24-турига келиб амалда олий лига билан хайрлашган «Андижон» жамоаси «Олмалиқ»ни қабул қилди ва навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

Учрашувнинг 11-дақиқасига келиб «Олмалиқ» футболчилар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Меҳмонларн сардор сифатида майдонга бошлаб тушган Олег Зотеев жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб олди ва чамаси 17 метрлар масофадан Мамаюсупов дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Орадан кўп ўтмасдан Алишер Тўхтасинов ўртадаги мувозанатни тиклади. Жарима зарбасидан кейин тўп жарима майдончасига етказиб берилди. Тўпга ҳаммадан биринчи бўлиб етиб келган Тўхтасинов ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди.

Қолган дақиқаларда ҳам иккалла жамоадаҳам яхши имкониятлар бўлди. Меҳмонларда Носир Отақўзиев деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмаган бўлса, Икром Иброҳимовнинг зарбасини «Олмалиқ» посбони Павел Харчик эгаллаб олди. Натижада биринчи бўлимда жамоалар бошқа тўп кирита олишмади.

Иккинчи бўлимни яна меҳмонлар ўйинни фаоллик билан бошлади. Натижада улар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бу сафар ҳам Олег Зотеев жамоасининг голига муаллифлик қилди.

Учрашувнинг 83-дақиқасига келиб меҳмонларнинг кетма-кет ҳужумлари яна бир бор самара берди. «Олмалиқ» сафида ўзининг 97-учрашувини ўтказаётган Достон Абдураҳмонов жарима майдонига ёриб кирганди. Бироқ уни мезбон ҳимоячилари чалиб йиқитди. Бош ҳакам Равшан Эрматов эса «Андижон» дарвозаси томон пенальти белгилади. Пенальтини эса меҳмонлар вакили Евгений Гогол аниқ амалга ошириб ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳам «Андижон» ҳужум қилиш ўрнига «Олмалиқ» олдинга борди. Бир қатор бурчак ва жарима зарбалари ижро этилди. Ҳакамтомонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса «Андижон» дарвозабони Дилмурод Мамаюсупов хатога йўл қўйди. Бундан фойдаланиб тўпни эгаллаб олган Зафар Полвонов жамоасининг 4-тўпига муаллифлик қилди.

ЎзПФЛ.
24-тур


АНДИЖОН - ОЛМАЛИҚ 1:4 (1:1)
Голлар: Алишер Тўхтасинов (19) - Олег Зотеев (11, 53), Евгений Гоголь (83-пен), Зафар Полвонов (90+1).
«Андижон»: Дилмурод Мамаюсупов, Даврон Турсунов, Азиз Ғуломхўжаев, Мақсуд Ҳаитов, Иброҳим Отахонов, Баҳром Абдураҳимов, Акмал Жўрабоев, Рустам Аъзамов, Алишер Тўхтасинов, Икром Иброҳимов, Расул Раҳмонов.
«Олмалиқ»: Павел Харчик, Евгений Гоголь, Фаррух Нурлибоев, Баҳром Йўлдошев, Азамат Исроилов, Зафар Тўраев (Суҳроб Бердиев, 90+3), Дарко Станоевич, Зоҳир Пиримов, Олег Зотеев, Достон Абдураҳмонов, Носир Отақўзиев (Зафар Полвонов).

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Толибжонов (Фарғона).
Назоратчи ҳакам: Ғ. Каримов (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:55, 27.10.2012.
Ўқилди: 4836 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.