Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Машъал» ўз уйида «Бухоро»ни енга олмади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 24-туридан ўрин олган яна бир учрашувда Муборакда бўлиб ўтди. Мезбонлар «Машъал» клуби «Бухоро»ни қабул қилди.

Олий лигада «жон сақлаб» қолиш учун ҳаракат қилаётган «Машъал» клуби футболчилари учун бу ўийн жуда ҳам муҳим эди ва улар буни ҳис қилган ҳолда дастлабки дақиқалардан олдинга ташланишди. Аввалига улар 15-дақиқада ҳисобни очиши мумкин эди. Рақиб ҳимоясининг пала-партиш ҳаракатларидан кейин Соломин имкониятдан фойдалана олмаганди. Орадан кўп ўтмай, у яна қулай имкониятга эга бўлди. Соломиннинг чамаси 7 метрлар йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

Лекин тиниб-тинчимас Павел Соломин барибир ўз ниятига етди. Аббос Шодмоновнинг ўнг қанотдан етказиб берилган тўпини Павел боши билан рақиб дарвозасига киритиб ҳисобни очди. Бу биринчи бўлим учун ягона гол бўлиб қолди.

Иккинчи бўлим бошида эса Баҳриддин Ваҳобов томонидан киритилган гол ҳисобни тенглаштирди. Бу гол ўтказиб юборилгач, «Машъал» футболчилари яна олдинга боришди. Сўнгги дақиқага қадар жамоа жуда кўплаб хафвфли вазиятларни яратди. Айниқса Павел Соломинда жуда кўплаб имкониятлар вужудга келганди. Бироқ футболчига бошқа гол киритиш насиб қилди. Омад ундан шу даражада юз ўгирдики, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда икки бор зарбаси устунга тегиб қайтди.

Натижада иккала жамоа ҳам бир очкодан бўлиб олишди. «Машъал» «Навбаҳор» ва «Металлург»нинг очко йўқотишидан фойдалана олмади ва очколари сонини 23тага етди. «Металлург»да 25, «Навбаҳор»да эса 24 очко мавжуд. Сўнгги икки турда бу уч жамоа ва 26тадан очкога эга бўлиб турган «Динамо» ва «Қизилқум» жамоалари олий лигада қолиш имконини берадиган ўринлар учун кескин кураш олиб боришлари кўриниб турибди.

ЎзПФЛ

24-тур

МАШЪАЛ - БУХОРО 1:1 (1:0)
Голлар: Павел Соломин (27) - Баҳриддин Ваҳобов (48).
«Машъал»: Санжар Қувватов,  Дилявер Ваниев,  Илья Фомичев, Шаҳзод Шайманов, Элдор Эргашев, Самандар Шодмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Аббос Шодмонов (Шуҳрат Муҳаммадиев, 72), Яннис Мандзукас (, 79), Павел Соломин, Абдували Мўминов.
«Бухоро»: Сардор Қобулжонов, Наоя Шибамура, Дэвид Ония, Георгий Квесиешвили, Алексай Николев, Жасур Ҳасанов, Шаҳзод Сулаймонов, Воҳид Шодиев, Отабек Нарзуллаев, Баҳриддин Ваҳобов, Асқар Муҳиддинов (Акмал Холмуродов, 22).
Огоҳлантиришлар: Баҳриддин Ваҳобов (37), Мирзоҳид Ғофуров (86).

Ҳакамлар: Х. Рўзиев (Тошкент), Р. Ильясов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Д. Пислегин (Тошкент).
Назоратчи ҳакам: Р. Ишмурзин (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:55, 27.10.2012.
Ўқилди: 3546 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.