Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Саудия Арабистонида ким қанча маош олади?

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони чемпионати 2023 йил ёзидаги асосий диққатга сазовор жойлардан бири ҳисобланади. Лига энг яхши ўйинчилар билан тўлдирилиб, уларни ақл бовар қилмайдиган маошлар билан сийламоқда. Бунга сабабчи эса Криштиану Роналду бўлиб, 2022 йил декабрь ойи охирида "Ан-Наср"га кўчиб ўтди. Унга катта юлдузлар гуруҳи эргашди, шайхлар уларга ажойиб пул тўлашмоқда. Ҳозирда Саудия чемпионатининг энг кўп маош олувчи футболчилар қаторида кимлар бор?

Криштиану Роналду (“Ан-Наср”) йилига 200 миллион евро

38 ёшли португалиялик футболчи 2022 йилнинг декабрида “Ан-Наср”га ўтиб, 2,5 йиллик шартнома имзолаган эди. Клуб Роналдуни дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирди. Ҳар йили Криштиану 200 миллион евро ишлаб олади. Бунга португалияликларнинг рекмалардан тушадиган пулни ҳам қўшинг. Эҳтимол, яқин орада Роналдунинг бойлиги 1 миллиард евродан ошади.

Карим Бензема (“Ал-Иттиҳод”) йилига тахминан 200 миллион евро

Июнь ойида Роналдунинг "Реал"даги собиқ шериги Карим Бензема Саудия Арабистонига кўчиб ўтди. Франциялик ҳужумчи "Ал-Иттиҳод" билан 2+1 схемаси бўйича шартнома имзолади. Бенземанинг маоши Роналдуникига яқин - йилига 200 миллион евро. Саудия Арабистонининг саховатли таклифи учун Карим 14 йил ўйнаган "Реал Мадрид"ни тарк этди. Айнан Бенземанинг трансфери бу ёзда юлдузларнинг Саудия чемпионатига кўчирилиши ҳақидаги чексиз миш-мишларга туртки бўлди.

Нголо Канте (“Ал-Иттиҳод”), йилига 100 миллион евро

Бенземага ёрдам бериш учун "Ал-Иттиҳод" "Челси"дан ватандоши Нголо Кантени сотиб олди. 32 ёшли яримҳимоячи ундан қутулишга қарор қилган лондонликлар томонидан қайта қуриш қурбони бўлди. Лекин Канте чемпионлик олтини учун курашда Бензема ва жамоага албатта ёрдам беради.

Калиду Кулибали (“Ал-Ҳилол”) йилига 35 миллион евро

“Челси”дан Саудия Арабистонига навбатдаги кўчиш. Кулибали 2022 йилнинг ёзида “Наполи”ни тарк этди ва клуб 33 йил ичида биринчи марта Италия чемпионига айланди. “Челси” билан бирга сенегаллик ҳеч нарса ютмади, энди эса “Ал-Ҳилол”га йўл олди. Шарқда Кулибали яхшигина маош олади. “Бу жуда катта шартнома эканлигини инкор эта олмайман. Албатта, бу маблағ менинг қароримга таъсир қилди, аммо унинг ёрдами билан мен бутун оиламни боқишим ва Сенегалдаги ёшлар учун лойиҳаларга ёрдам беришим мумкин. Ота-онам қишлоғида поликлиника қуришни ҳам бошладик”, деди ҳимоячи.

Рубен Невеш (“Ал-Ҳилол”) йилига 18,5 миллион евро

Энг кутилмаган трансферлардан бири. Мисол учун, 26 ёшли португалиялик футболчига "Барселона" қизиқиш билдирган ва у эса Саудия Арабистонига йўл олган. "Ал-Ҳилол" Невеш учун "бўрилар"га 55 миллион евро тўлади. Шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Ўзининг энг яхши давридаги футболчини Саудия Арабистонига кўчиришнинг асосий сабабларидан бири катта маошдир. “Ал-Ҳилол”да Невеш йилига 18,5 миллион евро ишлаб олади.

Эвер Банега (“Ал-Шабаб”) йилига 10,5 миллион евро

Аргентиналик ярим ҳимоячи 2020 йилдан бери Саудия Арабистони чемпионатида ўйнамоқда. Трансферлар тўлқинигача Банега лигадаги энг кўп маош олувчи футболчи эди. 35 ёшли аргентиналик футболчининг “Аш-Шабаб” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.

Андерсон Талиска (“Ан-Наср”)  йилига 6 миллион евро

29 ёшли бразилиялик 2021 йилдан буён “Ан-Наср” сафида ўйнайди. Роналду келишидан олдин айнан Талиска асосий юлдуз ҳисобланарди. Андерсон ҳеч қачон топ-клубда ўйнамаган бўлишига қарамай, Саудия Арабистонида унга саховатли маош беришди. Дарвоқе, Талиска “Ан-Наср”га Хитойдан, яъни футболчилар катта шартнома учун саёҳат қилган ҳудуддан кўчиб ўтганди. Саудия Арабистонида эса бразилиялик йилига 6 миллион евро олади.

Мусса Марега ("Ал-Ҳилол") йилига 5,4 миллион евро

32 ёшли малилик футболчи ҳам Саудия Арабистонида 2021 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Марега "Порту"да ўйнагани билан машҳур бўлиб, у ердан "Ал-Ҳилол"га ўтган. Кучли ва тезкор форвард яхши пул олади йилига 5,4 миллион эвро. Мареганинг “Ал-Ҳилол” билан шартномаси яна бир мавсумга амал қилади.

Киритилди: 19:42, 04.07.2023.
Ўқилди: 12511 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.