Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Металлург» Зарафшондан дуранг билан қайтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 24-туридан яна бири Зарафшонда  бўлиб ўтди. Унда «Қизилқум» Бекободнинг «Металлург» клубини қабул қилиб нурсиз дуранг қайд этишди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан олдинга интилган мезбонлар 15-дақиқада имкониятга эга бўлди. Бироқ Ғулом Ўруновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Икромов ушлаб олди. Шундан сўнг Тўлқин Мирзаев ва Азамат Бобожоновнинг зарбалари хавфли чиқди. Бироқ бу вазиятларда ҳам гол киритилгани йўқ.
 
Иккинчи бўлимда ҳам «Қизилқум» катта куч билан ҳужумга ўтди. Бироқ Тимур Васильев ва Санъат Шиховнинг уринишлари самарасиз чиқди. Қолган дақиқаларда ҳам жамоалар гол кирита олишмади ва натижада Зарафшонда иккала жамоа биттадан очкога эга бўлишди.
 
ҚИЗИЛҚУМ –МЕТАЛЛУРГ 0:0
«Қизилқум»: Павел Леус, Тимур Кагиров, Ғулом Ўрунов, Андрей Власичев, Азамат Бобожонов, Тўлқин Мирзаев, Тимур Васильев, Акмал Рустамов, Аваз Агалиев, Илья Ильин, Санъат Шихов.
«Металлург»: Маъмур Икромов, Одил Исабоев, Саидкомил Акбаров, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Шаҳзодбек Нурматов, Даврон Каримқулов, Мирғиёс Сулаймонов, Руслан Вагапов, Сардор Расулов.

Ҳакамлар: Б. Тоғаев (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), О. Дачев (Тошкент), О. Тўйчибоев (Фарғона).
Назоратчи ҳакам: А. Абдуллаев (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:59, 27.10.2012.
Ўқилди: 3461 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.