Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ҳаммасига Неймар сабабчи, нима?

Баҳо:
+ | -

«Ф-1» раҳбарияти Неймар туфайли мусобақанинг элит меҳмонлари олдига чекловлар жорий қилмоқчи.

Қизиқ, бразилиялик футбол юлдузининг қандай хатти-ҳаракати шундай чора кўрилишига олиб келмоқда? Ҳаммаси оддий: у пойга йўлида меъёридан кўп туриб қолди...

«Формула-1» турнирининг охирги 2 йилда бутун дунёда кенг оммалашгани Гран-при элит меҳмонлари оқими кучайишига олиб келди. Эндиликда пойгага бош суқиш худди кино оламида қизил гилам устига чиқиш кабидир. Дейлик, айниқса, Испания Гран-присида машҳурларнинг катта гуруҳи кўриниш берди. Ҳаттоки, футболчилар гуруҳи Барселонада ЧЛ финали учун тўплангандек таассурот уйғотди. Қолаверса, Шакира, теннис маликалари ва бошқа машҳур шахслар ҳам «Ф-1» меҳмонлари қаторидан жой олишди. Бироқ...

Халқаро автомобиль федерацияси (ХАФ) ва «Ф-1» баёнотига кўра, автоспорт бўйича Юқори кенгашнинг охирги йиғилишида Гран-прига элит таклифномалар сонини қисқартириш ва старт чизиғида туриш қоидаларини кучайтириш масаласи муҳокамага қўйилди. «Испания Гран-присида Неймар билан бўлган воқеадан тегишли хулоса чиқаришимиз керак», - деди ХАФ президенти Муҳаммад бин Сулайим. «Формула-1» раҳбари Стефано Доменикали эса бундай ҳолат такрорланмаслиги учун тегишли чоралар кўрилаётганини таъкидлади. Муаммо фақат «Формула-1» эмас, балки «Формула-Е», пойга бўйича жаҳон чемпионати ва бошқа серияларга ҳам боғлиқ. Таъкидланишича, старт чизиғи устида ҳаддан кўп одам тўпланиши ХАФнинг хавфсизлик қоидаларига мутлақо зиддир. Неймарнинг «айб» ҳаракатига келсак, у иситиш давраси учун сигнал берилганидан кейин ҳам трассадан чиқиб кетмади ва пойгачилар ёнида қолди. Тўғри, испаниялик рассом аёл ва хонанда Росалия ҳам ҳудуддан тезроқ чиқишни хаёлларига келтиришмади, аммо айнан Неймар ҳамманинг эътибор марказида эди. Қолаверса, репортёрлар ҳам асосан футбол юлдузини суратга олишган.

Тўғри, ўтган йили ҳам бундай ҳолатлар кузатилган, фақат бунга алоҳида эътибор қаратилмаган. Чунки Неймар йўқ эди... Болидларнинг старт чизиғига яқинлашиши исиниш давраси бошланиши белгиси ҳисобланади. Бир қарашда, ташвишланадиган ҳеч нима йўқдек, лекин хавфсизлик масалаларини унутмаслик лозим. Қизиқ, элит таклифномалар сони камайтирилиши машҳурларнинг Гран-прига ошиқишларига қандай таъсир қиларкин?

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:45, 04.07.2023.
Ўқилди: 2822 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.