"ПСЖ" ва Килиан Мбаппе ўртасидаги шартномани узайтириш вариантини фаоллаштириш бўйича музокаралар тўхтаб қолди.
Onzo Mondial'нинг L'Equipe нашрига таяниб хабар беришича, Париж клуби Килиан 2025 йилга қадар узайтириш имкониятини фаоллаштирмасдан, 2024 йилда текинга кетмоқчи эканлигига ишончи комил.
Қайд этилишича, текинга кетиш "ПСЖ" учун "молиявий фалокат" бўлади, чунки клуб молиявий фейр-плей билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун Мбаппени текинга қўйиб юбормасдан, сотишни истамоқда. Килианнинг боссларга текинга кетмасликка вада бергани трансферга ишончни оширади.
"ПСЖ" ҳозир иккита вариантни кўриб чиқмоқда: ё Мбаппе билан шартномани узайтириш ёки уни шу ёзда сотиш. Футболчининг ўзи бунга қандай қараши ҳозирча номаълум.
Олдинроқ Мбаппе шу ёзда кетишга тайёрлиги, бироқ "ПСЖ"дан шартнома охиригача маош ва содиқлик учун бонус - тахминан 150 миллион евро олиш ниятида экани хабар қилинганди.