Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Навбаҳор»га раҳм қилинмоқдами?

Баҳо:
+ | -

Кеча Олий лигамизда 24-учрашувлари давом эттирилди. Наманганлик мухлисларнинг бор эътиборимиз Муборак ҳамда Зарафшондаги учрашувларга қаратилган эди. Барча шу икки шаҳарда ўтадиган учрашувларда кўпи билан дуранг қайд этилишини ёки бўлмасам "Қизилқум" ва "Бухоро"нинг ғалабасини кутгандик. Якуний натижалар чакки эмас! Ҳар икки учрашувда ҳам дуранг қайд этилди.

Бу нимани англатади? Келгусида турдаги ғалаба "Навбаҳор"ни Олий лигада қолишини таъминлаши мумкин! Бунинг учун эса "Металлург"-"Машъал" учрашувида бекободликлар ғалаба қозонишса бўлгани! Албатта, принципиал учрашувда Мирсодиқов шогирдлари очко йўқотишни исташмаса керак. "Металлург" очко йўқотса жуда ҳам қийин аҳволга тушиб қолади. Буни барча бекободликлар англаб турибди. Шундай экан мазкур баҳсда "Металлург"дан ғалаба кутиб қоламиз!

Биринчи навбатда АЛБАТТА "Навбаҳор" Косонсойда "Шўртан"ни нима бўлса ҳам енгиши лозим. Дуранг ёки мағлубият қайд этилгудек бўлса вазият анча чигаллашади ва "лочинлар" "бургутлар"га шерик бўлиб қолиши ҳам мумкин! Демак, энди очко йўқотишга ҳаққимиз УМУМАН йўқ! Бўлар шунча очко улашиш!

Қизиқ-а, "Навбаҳор" кетма-кетма мағлубиятларга учраса ҳам лигада қолиш учун яхшигина имкониятга эга. Шу имкониятни кўкка совурмасликни Александр Клименко ва унинг дружинасидан ҚАТТИҚ ИЛТИМОС қилиб қоламиз. Шу биргина "Навбаҳор"имизни ҳам бой бериб қўймайлик, илтимос!

Ушбу мақолани "Навбаҳор" футболчилари ҳам ўқишаётган бўлса: Бор умидимиз Сизлардан! Майдонда айнан Сизларнинг ўйинингиз натижани таъминлайди!

Нима бўлган тақдирда ҳам чин дилдан, минглаб мухлислар учун бўлса ҳам самарали ўйинлар кўрсатишларингизни истаб қоламиз! Мураббийлардан деярли умид йўқ, айнан Сизлар майдонда ҳаракат қиласизлар!

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 09:26, 28.10.2012.
Ўқилди: 3885 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.