"Лацио" раҳбарияти навбатдаги Чемпионлар лигасида иштирок этишдан олдин ўз етакчиларини сақлаб қолиш ниятида.
Таниқли журналист Жанлука ди Марсио хабарига кўра, римликлар испаниялик ярим ҳимоячи Луис Алберто билан ҳамкорликни узайтиришга келишиб олган. Хабар қилинишича, плеймейкер 2027 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, Луис Алберто 2016 йилдан бери "Лацио"да ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда футболчи барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширган.