Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Интер" раҳбарияти Лукаку трансфери хақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг “Интер” клуби спорт директори лавозимини эгаллаб турган футбол функционери Пьеро Аузилио Лондоннинг “Челси” клуби билан ҳужумчи Ромелу Лукаку трансфери борасидаги музокаралар ҳақида гапирди.

“Ромелу биз у билан шартнома имзоламоқчи эканлигимиздан хабардор. Ҳозир биз мос ечим излаяпмиз. У "Челси" футболчиси ва биз лондонликлар билан алоқадамиз. Улар аллақачон Лукакуни ижарага бермасликларини айтишган. Шу муносабат билан, биз тўлиқ трансфер шартларини кўриб чиқмоқдамиз", - дейди Аузилио.

Ромелу ўтган мавсумда "Интер"да ижара асосида ўйнаганди. Бельгиялик футболчи 25 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 10:58, 06.07.2023.
Ўқилди: 952 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.