Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

«Насаф» Фарғонада очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Фарғонада "Нефтчи"га қарши тўп суриш ҳар қандай жамоа учун қийин. Гарчи рақиб бронза медалини қўлга киритишга яқин турган "Насаф" бўлса ҳам.

Мезбонлар ўз одатларига ўйин бошидан катта куч билан қаршиликлар дарвозаси томон босим уюштиришди. Бу вазиятларда Усмон Тошев шогирдлари фақат ҳимояланишга мажбур бўлишди. "Нефтчи" эса имкониятлардан фойдалана олмади.

Ўйиннинг 37-дақиқасида дарвозани ишғол қилиш учун ўта қулай имконият "Насаф" футболчиларида пайдо бўлди. "Геворкян чиройли узатма билан Мусаевни қулай вазиятга чиқарди. "Нефтчи" футболчилари бу вазиятда сунъий ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишда хатога йўл қўйишди. Мусаевнинг дарвоза яқинига қулай вазиятда турган Шишеловга узатиб берган тўпини Владимир икки-уч метр масофдаан дарвозага йўллай олмади. Бу вазиятда гол киритмаслик жуда қийин эди... Афсус...", дея ёзади ўйиндан матнли трансляция олиб борган "Насаф" клуби расмий сайти.

Ушбу комбинация голга айланмаган бўлса-да, "Нефтчи"ни хушёр торттирган бўлса, қаршиликларнинг ўз кучига бўлган ишончини ортишига сабаб бўлди. Иккинчи бўлим бошларида, аниқроғи, 55-дақиқада "Насаф" футболчилари ҳисобни очиш учун жуда қулай вазиятга эга бўлишди. Жиямуродов тўпни жарима майдонига узатиб бергач, "Нефтчи" ҳимоячилари хавфни бартараф этишда хатога йўл қўйишди. Геворкяннинг чамаси 4-5 метрлардан йўллаган зарбаси йўлига майдон эгалари ҳимоячиси тўсиқ бўлди.

Ўйин якунига яқинлашиб борган сари "Насаф" босимни ошириб борган бўлса-да, Саркисян шогирдлари ҳимояга ётиб олишмади. Улар ҳам имкон бўлиши билан олдинга ўтишди. Яратилган стандарт вазиятлардан фарғоналиклар самара чиқара олишмади.

Ўйиннинг "ҳарорати" ошиб бориб, ўйин тугаши арафасида бир футболчи майдондан четлатилди — Валентин Коваленко "Насаф" ярим ҳимоячиси Фозил Мусаевга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди.

Шу тариқа, ўйинда ҳисоб очилмади. Ушбу дурангдан кейин "Насаф" ва "Локомотив" очколари ўртасидаги фарқ 3 очкога етди. Келаси турда ушбу жамоалар Қарши шаҳрида ўзаро тўқнаш келишади. Ушбу ўйин чемпионатда бронза медаллари тақдирини ҳал қилиб бериши кутилмоқда. Жамоаларнинг биринчи даврада Тошкентда бўлиб ўтган ўйинида "Насаф" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. 25-турдаги ўйинда қаршиликларни дуранг натижа ҳам бронза медалини тақдим этса, ғалаба "Локомотив"га медаль учун яхши имконият ҳосил қилиб беради.

ОЛИЙ ЛИГА. 24-ТУР
“НЕФТЧИ” – “НАСАФ” - 0:0
Огоҳлантиришлар: Фозил Мусаев (57), Шоҳрух Гадоев (62)
Четлатиш: Фозил Мусаев (86, иккинчи огоҳлантириш)
“Нефтчи”: Хуршид Хужаев, Шукур Пўлатов (Отабек Исроилов 67), Бахтиёр Ёқубов (Сардор Соибов 70), Мансур Саидов, Анвар Бердиев, Санжар Асқаралиев, Сардор Мирзаев, Иқбол Акрамов, Мухсин Низомитдинов, Дилёрбек Эрматов, Шавкат Насибуллаев.
“Насаф”: Муроджон Зуҳуров, Шавкат Раимқулов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Жаҳонгир Жиямуродов, Артур Геворкян, Фозил Мусаев, Шоҳрух Гадоев, Илҳом Юнусов, Элдор Бойматов, Владимир Шишелов (Иван Бошкович 86).
Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Руслан Серазетдинов, Тимур Абдуллаев, Дилшод Каримов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:59, 28.10.2012.
Ўқилди: 3731 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.