Ҳимоячи Милан Шкриньяр "ПСЖ" билан шартнома имзолангани ҳақида фикр билдирди.
28 ёшли словакияликнинг парижликлар билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.
“Мен жуда хурсандман, ўзимни ажойиб ҳис қиламан ва бу ажойиб клубнинг бир қисми эканлигимдан жуда хурсандман. "Пари Сен-Жермен" - жаҳон даражасидаги ўйинчилар ва ажойиб мухлислари бўлган дунёдаги энг яхши клублардан бири. — Охирги ойлар мен учун осон кечмади, жароҳат олдим, белимда муаммолар бор эди. Лекин ҳозир ҳаммаси яхши, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Мен Словакия билан иккита ўйин ўтказдим, барчасига тайёрман”.
30 июнь куни Шкриньярнинг "Интер" билан шартномаси якунига етди. Ҳимоячи “нерадзуррилар” сафида 2017 йилдан буён ўйнаб келаётган эди. У Милан клуби сафида 246 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.