Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

"Барса" ва "Реал" "Атлетико"ни финалда таслим қилган "Реал Сосьедад"га хабар йўллади

Баҳо:
+ | -

Шанба куни Испания Кубоги финали бўлиб ўтди ва унда «Реал Сосьедад» пенальтилар сериясида «Атлетико» устидан ғалаба қозонди. «Матрасчилар» ўйин давомида икки бор ҳисобни тенглаштириб, баҳсни қўшимча бўлимларга қадар олиб боришди, бироқ экстра-таймларда гол урилмади (2:2). Ўн бир метрли зарбаларни эса басклар жамоаси аниқроқ амалга оширди (4:3).

Финал учрашуви якунланганидан сўнг кўп ўтмай, «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» клублари ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали «Реал Сосьедад»ни табриклашди.

"Реал Сосьедад"ни Испания Кубогидаги ғалаба билан қутлаймиз», — деб ёзди «кўк-анорранглилар» матбуот хизмати.

"Реал Сосьедад"ни ва клуб мухлисларини қўлга киритилган Кубок билан табриклаймиз», — дея ғолибларга юзланди «қаймоқранглилар» вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» турнирнинг ярим финалида «Атлетико»га имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этган эди. Мадриднинг «Реал» клуби эса ҳали 1/8 финал босқичидаёқ «Альбасете»дан мағлуб бўлиб, иштирокини якунлаган.

Киритилди: 10:28, 19.04.2026.
Ўқилди: 5076 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик