Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шавкат Саидов: «Металлург» академияси – орзулар ошиёни!»

Баҳо:
+ | -

Бекободнинг “Металлург” ПФК қошида фаолият юритаётган футбол академияси тарбияланувчилари Испания мамлакатига кетма кет иккинчи йил сафар уюштирмоқда. Сафарга футбол академиясида таҳсил олаётган энг намунали, интизомли, аълочи ўқувчилар олиб кетилаяпти. Пириней оролига йўл олган бу йилги делегацияга “Металлург” ПФК бош директори Шавкат Саидов бошчилик қилаяпти. Биз Испания сафаридан кўзланган мақсад, халқаро турнирдаги ёшларимизнинг иштироки, футбол фестивали таассуротлар ҳамда дастлабки хулосаларни билиш мақсадида Шавкат Саидов билан боғландик.

— Испанияга омон эсон етиб келдик. Мамлакат пойтахти Мадрид шаҳрида икки кун бўлдик. Барчага маълум, клубимиз қошида фаолият юритаётган “Эл Голасо” футбол академияси Қироллик клуби – “Реал” (Мадрид) академияси билан узвий алоқаларни ўрнатган. Академиямиз Низомига биноан ҳар йили 50 нафар энг намунали тарбияланувчиларни Мадридга жўнатишимиз, қироллик клуби академиясидаги шароитлар билан таништиришимиз, уларга янги чўққиларни забт этиш учун қўшимча мотивация беришимиз керак. Бу йил ўзим ҳам гувоҳи бўлаяпман, жаҳоннинг Топ клуби саналувчи “Реал” (Мадрид) академиясига ташриф буюриш ўқувчиларимизга қанчалик ижобий таъсир кўрсатишини. Барча йигитларимиз ўзларининг кумирлари бўлган футболчиларни етиштириб берган машҳур академиядаги ҳар битта детални кўзлари чақнаб кузатишаяпти. Ўрганишаяпти, ўрнак олишаяпти. Келажакда қироллик клубининг машҳур намоёндалари – Зидан, Роналду, Бензема каби таниқли футболчи бўлиб етишишни дилларига тугишмоқда. Нуфузли чемпионатларда, етакчи клубларда тўп суришни орзу қилишаяпти. Том маънода “Реал” футбол академиясига келиб, “Сантеяго Бернабеу” билан танишиб, улкан таассуротларга эга бўлишмоқда. Улар Ватанимизга қайтгандан сўнг, ўз устларида тинимсиз ишлашларига, изланишларига шубҳа қилмайман. “Металлург” футбол академиясини орзулар академиясига, орзулар ошёнига айлантираётган ТАЪСИСЧИМИЗ – Ўзбекистон металлургия комбинати акционерлик жамияти бошқаруви раҳбариятига имкониятдан фойдаланиб алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Иккинчи йилдирки Ўзметкомбинат “Металлург” футбол академияси делегациясини Испания сафарига ўз вақтида жўнатаяпти. Тарбияланувчиларимизнинг дунёга донғи кетган “Реал” (Мадрид) футбол академияси билан яқиндан танишиб, катта футбол олами сари дадил, ишонч билан парвоз қилишларига замин яратаяпти. Бу йил қўшимчасига ёшларимизнинг халқаро майдонларда ўз куч ва маҳоратларини синаб кўриш имконияти тақдим этилди. 31-марта ўтказилаётган йирик халқаро футбол фестивали – “Donosti Cup – 2023” да қатнашишимизга шароитлар яратиб берилди, дейди Шавкат Неъматжонович.

— “Donosti Cup – 2023” турнири ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?
— Тўғриси, таассуротларимни сўз билан ифодалаш қийин. “Donosti Cup – 2023” мусобақасининг тантанали очилиш маросими ҳамда масштабини кўриб лол қолдим. Турнирнинг тантанали очилиш маросими худди Олимпиада, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлариникидек улуғвор ташкиллаштирилган. Сиғими 32000 томошабинга мўлжалланган “Реал Арена” мухлислар билан гавжум бўлди. Ҳар битта делегацияга алоҳида эътибор қаратилган. Қатнашчилар шарафига стадионга мамлакат байроқларининг олиб кирилиши, жамоаларнинг тантанали параддан ўтиши, ҳамма ҳаммаси томошабинни ҳаяжонда ушлаб турди. Шахсан ўзим мазкур маросим бир соат атрофида давом этган бўлса, параддан ўтган йигитларимиз, тинимсиз ҳилпираб турган Муқаддас байроғимиздан кўз узолмай, тўлқинландим. Делегациямизнинг барча аъзолари сингари ҳаяжонимнинг чеки бўлмади.

— “Donosti Cup – 2023” турнирининг ташкилий жиҳатларидан яна нималарни эътироф этган бўлардингиз?
— “Donosti Cup – 2023” айтиб ўтганимдек жуда катта масштабдаги – Футбол фестивали. Мусобақада сайёрамизнинг барча қитъаларидан – 26 мамлакатдан, 870 га яқин қизлар ва йигитлар жамоалари иштирок этишаяпти. Бетакрор табиат қўйнида барпо этилган “Футбол шаҳарчаси” десам ҳам муболаға бўлмайди – 50 та идеал футбол майдонлари қатнашчилар ихтиёрига бериб қўйилган. Мусобақани кузатишган келаётган томошабинлардан ташқари, иштирокчиларнинг ўзи 20000 кишидан зиёдроқдир. Энди тасаввур қилаверинг, шунча катта ҳажмдаги ишларни бошқариш, намунали ўтказиш учун қанча куч ва меҳнат талаб этилади. Биз мусобақага келишимиздан аввал турнир дирекцияси билан боғланган, барча ташкилий ишларимизни келишиб, режалаштириб олгандик. Сан Себастьян шаҳрига етиб келгач, бизга ваъда қилинган шароитлар ортиғи билан тақдим этилганини кўриб, жуда хурсанд бўлдик. Машғулот ўтказиш, турнирда юқори савияда қатнашиш учун ҳамма шароитлар иштирокчиларга муҳайё этиб қўйилган.

— “Металлург” йигитларининг турнирдаги муваффақиятли иштирокини таъминлаш, уларни қўллаб қувватлашдан ташқари бошқа режаларни ҳам амалга ошираётгандирсиз?
— Тўғри таъкидладингиз, бундай йирик тадбирдан қатнашиб, тажриба орттирмаслик, ўрганмаслик мумкин эмас. Куни кеча биз “Donosti Cup – 2023” турнири ташкилий қўмитаси раҳбариятининг қабулида бўлдик. Турнир асосчиси ва бош директори Иниго Олаизола ҳамда унинг ёрдамчиси Майте Родил дел Сер билан бир ярим соат давом этган мулоқотимиз мобайнида мезбонлар “Металлург” клубимиз, футбол академиямиз хусусида батафсил маълумот олишга интилишди. Ўзбекистон футболи, инфратузилмамиз, унинг ютуқлари ҳақида атрофлича сўзлаб бердик. Ўз навбатида “Donosti Cup – 2023” турнирининг ташкилий иш жараёнларини улардан сўраб, билиб, ўргандик. Тажриба алмашдик, десак ҳам бўлади. Испания футболи жуда юқори даражада тараққий этган мамлакат. Улардан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп. Сан Себастьян шаҳри футбол мутасаддилари билан мулоқот чоғида биз уларни юртимизга таклиф қилдик. Ҳамкорлигимизни янада узвий, мустаҳкам давом эттириш, янги босқичга олиб чиқишга келишиб олдик.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 18:28, 06.07.2023.
Ўқилди: 1117 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.