Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

«Ал-Васл» Марадонанинг жамоага қайтиши ҳақидаги хабарни инкор қилди

Баҳо:
+ | -

БААнинг "Ал-Васл" клуби Марадонанинг жамоага қайтиши ҳақидаги гап-сўзларни инкор қилди. Бруно Метсю июль ойида аргентиналик мураббийнинг ўрнини эгаллаганидан кейин яқинда соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Шундан кейин клубга яна Марадона қайтиши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди.

Метсюнинг ёрдамчиси Мориссо жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи ҳисобланади, лекин клуб бош мураббий масаласида ҳали бир қарорга келмаган.

Жамоа менежери Ҳумайд Юсуф: "Марадонанинг "Ал-Васл"га қайтиши ҳақидаги гаплар нотўғри. Клуб ҳақидаги ҳар қандай маълумот фақат клуб матбуот хизмати томонидан тарқатилади", дея таъкидлаб ўтди.

"Бу шунчаки миш-миш. Тўғрисини айтсам, жамоа Жиль Мориссо билан ўзини яхши ҳис қилмоқда ва ҳозирда бошқа мураббийга муҳтож эмасмиз. Ушбу мураббий билан январгача ёки мавсум сўнгига қадар ўйнашимиз мумкин. Биз ҳозир янги мураббий номзодини кўриб чиқаётганимиз йўқ", дейди "Ал-Васл" менежери.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "Ал-Васл" клуби Марадаона бошчилигида БАА чемпионатини 8-ўринда якунлаганди.

Манба: www.kickoffasia.com
Киритилди: 09:10, 29.10.2012.
Ўқилди: 5639 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флик «Атлетико»га қарши баҳс учун кутилмаган ҳимоя жуфтлигини танлади [3125]

Юрген Клопп “Реал”га иккита шарт қўйди — манба [3086]

"Барса" Осимхен учун 5 нафар футболчисини қурбон қилиши мумкин [2529]

«Реал» ўз тарбияланувчисини «Барселона»га бериб қўймайди [2526]

"Барселона" "Атлетико"га қарши жавоб ўйини учун қайдномасини эълон қилди (фото) [2256]

Тони Кроос «Реал»га қайтмоқда: Фабрицио Романо тафсилотларни очиқлади [2202]

«Манчестер Сити» Ҳусановнинг «Челси»га қарши ўйиндаги узун пасларини эътироф этди (видео) [1921]

Талабгорлар турнири. Жавоҳир Синдаров Накамура билан тезкор дуранг ўйнади. Гири катта устунликни ғалабага айлантира олмади [1424]

Симеоне «Барселона»нинг ҳакамлик бўйича шикоятига жавоб қайтарди [1405]

Флик «Атлетико» билан жавоб ўйини олдидан жамоани қандай жипслаштириш йўлини топди [1241]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик