Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

МЛСнинг энг катта маош эга бўлган мега-юлдузлари (топ-10)

Баҳо:
+ | -

АҚШ футбол чемпионати анча йиллардан бери ўзига дунёнинг энг йирик юлдузларини жалб этиб келмоқда. 2023 йилда бу борада энг катта юришни "Интер Майами" клуби қилди. Дэвид Бекхэм жамоасида барча даврларнинг энг яхши футболчиси бўлган Лионель Месси ҳамда унинг дўсти Серхио Бускетс тўп тепади. Табиийки, улар катта маош эвазига ишлайди. Қуйида МЛСнинг йирик шартномаларга эга юлдузлари рўйхатини туздик.

10. Кристиан Бентеке – "Ди-Cи Юнайтед", 85 245 доллар

"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас"нинг собиқ ҳужумчиси Америкада ўз тўпурарлик маҳоратини намойиш этмоқда. Бельгиялик футболчи ўтган ёзда океанортига йўл олганди. У 20 та МЛС ўйинида 8 та гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилди. Бентекенинг ҳафталик маоши 85 минг фунтдан кўпроқдир.

9. Дуглас Коста – "ЛА Гэлакси", 86 698 доллар

Коста Европанинг "Шахтёр", "Бавария" ва "Ювентус" каби клубларида ҳаракат қилган. 32 ёшли ярим ҳимоячи жароҳатлар сабаб юқори даражага чиқишга қийналганди. Бразилиялик футболчи 2022 йилнинг июлидан бери МЛСда ҳаракат қилади. Бир йил ичида у 39 та ўйинда 5 та гол ва 5 та ассист қайд этди.

8. Эктор Эррера – "Хьюстон Динамо", 100 901 доллар

Эррера Хьюстон жамоасига 2022 йилда "Атлетико"дан олиб келинганди. Биринчи мавсум мексикалик футболчи учун осон кечмади. У 2023 йилнинг ўзида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та ассист қайд этди.

7. Себастьян Дриусси – "Остин", 115 817 доллар

Бу футболчи кўпчиликка яхши таниш эмас. Аммо у "Ривер Плейт"да анча вақт фаолият юритган. Дриусси 2022 йилда 25 та голга муаллифлик қилди. Жорий йилда эса ярим ҳимоячи ҳисобида 15 та ўйинда 4 та гол мавжуд. Бундай сермаҳсуллик 27 ёшли футболчини Европа сари бошлаши ҳам мумкин.

6. Федерико Бернардески – "Торонто", 121 065 доллар

Топ-даражада бўлишига қарамай, Бернардески 2022 йилда "Ювентус"ни ташлаб кетганида, ҳамма ҳайрон қолганди. Ярим ҳимоячи Канада клубида 34 та ўйиб ўтказиб, 22 та голга муаллифлик қилди. Табиийки, у МЛСда катта маош олади. Жорий йил ҳам футболчи ўзининг омадли мавсумини давом эттирмоқда.

5. Хавьер Эрнандес –"ЛА Гэлакси", 143 149 доллар

Эрнандес Мексика тарихидаги энг яхши футболчилардан бири саналади. У келаётган декабрь ойида эркин агентга айланади. Шундан сўнг, ҳужумчи футболдан кетиши кутилмоқда. Айни дамда ҳар ҳафта Эрнандес 143 минг доллар ишлаб топади.

4. Лоренцо Инсинье  – "Торонто", 144 230 доллар

Яна бир А серияни ташлаб кетган юлдуз Инсинье эди. У 2022 йилда Канадага йўл олди. Бу мавсумда собиқ "Наполи" ҳужумчиси 15 та ўйинда 4 та гол ва 2 та ассист қайд этди. Унинг жамоаси ҳозирда Шарқий конференсиянинг сўнгги поғоналарида бормоқда.

3. Жердан Шакири – "Чикаго Файр", 157 692 доллар

АПЛ мухлислари бу футболчини яхши танишади. Шакири 2022 йилнинг февралидан бери МЛСда ҳаракат қилмоқда. 31 ёшли ярим ҳимоячи бутун фаолиятида "Бавария", "Базель" ва "Ливерпуль" билан жами 18 та титулни қўлга киритган. Шу сабабли ҳозир у Америкадаги энг кўп маошга эга учинчи футболчидир.

2. Серхио Бускетс – "Интер Майами", 192 307 доллар

Бу мавсумда МЛС учун энг юлдузли таркиб Майами шаҳрининг "Интер" жамоасидир. Бускетс яқиндагина "Барселона"дан олиб келинди. У Испанияда 15 йил давомида 32 соврин ютган. Шулардан 7 таси Ла-лига титули бўлса, 3 таси ЕЧЛникидир. Бускетс майамиликлар билан икки ярим йиллик шартнома имзолади.

1. Лионель Месси – "Интер Майами", 1 миллион 57 минг доллар

Месси АҚШдаги энг катта маошга эга футболчига айланди. Энди у икки йилдан кўп вақт давомида ҳар ҳафтада 1 миллион доллардан зиёд маош олади. Бу сумма йилига 60 миллионга яқин пул бўлади. Албатта, жаҳон чемпионининг бунга ҳаққи бор. У "Барселона" ва "ПСЖ" билан жами 34 та титулга эришди. Месси "Интер Майами"га келишидан олдин "Ал-Ҳилол"дан келган 1.3 миллиард долларлик шартномани рад этган эди. Энди аргентиналик ҳужумчи Америкада 21 июль куни ўз дебютини ўтказади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 15:01, 07.07.2023.
Ўқилди: 3799 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.