Кириш Регистрация

Таэквондочиларимиз «Turkish Open» турнирига йўл олишди

Баҳо:
+ | -

6-9 июль кунлари Туркия пойтахти Анқара шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Turkish Open” мусобақаси бўлиб ўтади. Унда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди. Мазкур мусобақа G2 таснифидан ўрин олган бўлиб, ўз вазн тоифаларида ғалаба қозонган спортчилар жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 20 очкога эга бўлишади.

Терма жамоа мураббийлар штаби ушбу турнирда қатнашиш учун 11 нафар спортчини танлаб олган. Унда икки карра ЖЧ совриндори Никита Рафалович, Осиё чемпиони Жасур Жайсунов, Осиё ўйинлари совриндори Мадинабону Маннопова каби номларни учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

Эркаклар:
-54 кг: Омонжон Отажонов
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев ва Нажмиддин Қосимхўжаев
-74 кг: Жасур Жайсунов
+87 кг: Никита Рафалович

Аёллар:
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-53 кг: Чарос Қаюмова ва Ситора Эргашев
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-67 кг: Феруза Содиқова ва Озода Собиржонова

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:59, 07.07.2023.
Ўқилди: 1151 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5779]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4155]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3747]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3436]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3406]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3069]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3052]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2626]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2528]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.