"Челси" "Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Ромео Лавия учун курашда устунликка эришди, деб хабар беради The Mirror.
Манбага кўра, "Ливерпуль" ва "Арсенал" "авлиёларга" клуб 19 ёшли футболчи учун сўраган 58 миллион еврони тўламасликларини айтишган. Шу тариқа, "Челси" бельгиялик учун курашда устунликка эришди.
Агар футболчи сотилса, "Саутгемптон" ўтган ёзда футболчи сотиб олинган "Манчестер Сити"га шартноманинг бир фоизини тўлаши керак бўлади.