"Леванте" ярим ҳимоячиси Пепелу "Валенсия" билан шартнома имзолади, деб хабар беради клуб расмий сайти.
24 ёшли испаниялик билан келишув 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, трансфер жамоага 5 миллион еврога тушди. Товон пули 100 миллион еврони ташкил қилади.
Пепелу ўтган мавсумда "Леванте" сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.