Бугун "ПСЖ"нинг 6 нафар футболчиси жамоа президенти Носир ал-Хелайфийга мурожаат қилишди.
RMC Sport нашри хабарига кўра, Париж клуби футболчилари сўнгги интервьюсида жамоаси ҳақида салбий гапирган Килиан Мбаппе устидан шикоят қилишган.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе "ПСЖ"ни иккига бўлинган клуб деб атаган ва бундан кўп миш-мишлар келиб чиқишини ҳам айтганди. Манбанинг айтишича, президент ал-Хелайфий бу сўзлардан қаттиқ ғазабланган, бироқ айни пайтда исм-шарифлари кўрсатилмаган 6 нафар футболчи ҳам унга шикоят билан мурожаат қилган.
Мбаппенинг "ПСЖ" билан шартномаси тугашига бир йил қолди. Эҳтимол, Килиан ўзининг хатти-ҳаракати билан клуб раҳбариятини "Реал"га ўтишга мажбурламоқчи.