Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Кучли бешлик чемпионатларидан ташқарида ўйнайдиган энг қиммат футболчилар: Месси шу ерда, Роналдучи?

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг энг қиммат футболчилари одатда Европада ҳаракат қилишади. "Реал", "ПСЖ", "Манчестер Сити", "Барселона"...
Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Аммо футболдаги ҳаёт фақатгина Европа ва кучли бешлик чемпионатларидан иборат эмас. Масалан, охирги пайтларда Португалия ва Нидерландия миллий лигаларининг савияси анча ўсди, у ердан кўплаб талантлар етишиб чиқмоқда. Лионель Мессининг MLS'га кетиши ҳам бежиз эмас. Америкада ҳам футбол ривожланмоқда. Охирги пайтда Саудия Арабистони футболда катта инқилоб ясашга интилмоқда. Роналдунинг Ўрта Шарқда ўйнаб юрган ва бошқа кўплаб мега-юлдузларнинг шарқ томон оқими, шудан далолат беради. Хўш, топ-5 лигаларда ҳаракат қилмайдиган юлдузлар ва уларнинг энг қимматлари кимлар? Қуйида шу саволга жавоб топасиз.

10. Педру Гонсалвеш – 32 миллион евро

"Спортинг" ўтган мавсумда ажойиб ҳаракат қилди. Бу жамоа Европа лигасида "Арсенал"ни мағлуб этганди. Клубнинг энг ёрқин вакили эса Гонсалвеш бўлди. 24 ёшли ярим ҳимоячи фантастик даражага эга. Шу сабаб унга АПЛ гигантлари қизиқмоқда.

9. Лионель Месси – 35 миллион евро

Месси ҳақида ортиқча гапиришнинг хожати йўқ деб ҳисоблаймиз. Афсона ўзи учун қарор қабул қилди ва Европани тарк этди. У MLS'да ўзини уринтирмасдан юрса ҳам бўлаверади. Афсуски, бу рўйхатга Мессининг азалий рақиби бўлган Роналду кира олмади.

8. Отавио – 35 миллион евро

Отавио 2014 йилдан бери "Порту" шарафини ҳимоя қилиб келади. Аммо яқин-яқиндан бошлаб ярим ҳимоячи кўзга кўринишни бошлади. Шу сабабдан 28 ёшли футболчига Саудия Арабистонидан жиддий таклифлар келмоқда.

7. Ибраҳим Сангаре – 35 миллион евро

Сангаренинг юрти сўнгги иккита мундиалда қатнашмади. Аммо "ПСВ"дан ивуарлик талантлар чиқишда давом этмоқда. Бу терма жамоа ҳозир юқори даражадаги ярим ҳимояга эга. Секо Фофана, Франк Кессиэ ва Сангаре учлигига исталган терма жамоа ҳавас қилади. Уларнинг ҳаммаси "ПСВ"да порлаган эди.

6. Эдсон Алварес – 35 миллион евро

"Аякс" учун ўтган мавсум бироз омадсиз кечди. Шунга қарамай, жамоадаги айрим номлар яхши ҳаракат қилди. Шулардан бири Эдсон Алваресдир. Мексика терма жамоаси аъзоси ярим ҳимояда мувозанатни ушлаб туришда катта тажрибага эга. Шй сабаб у тез орада Бундеслигага йўл олади.

5. Оркун Кокчу – 35 миллион евро

"Бенфика"да яширин истеъдодларни топиш ва уларни тарбиялаш борасида бой тажриба бор. Шу сабаб Лиссабон клуби "Фейеноорд"дан Кокчуни 25 миллион фунтга сотиб олди. 22 ёшли футболчи Нидерландия чемпиони сифатида Португалияга келди.

4. Рубен Невеш – 40 миллион евро

Невеш ҳали Европада ўйнаши мумкин эди. Унга "Арсенал", "Барселона" ва "МЮ" каби клублар қизиқиш билдирган. Афсуски, португалиялик ярим ҳимоячи ўз карьерасини араблар пулига алмаштириб юборди.

3. Муҳаммад Кудус – 40 миллион евро

Сўнгги жаҳон чемпионатида порлаган юлдузлардан бири Кудус бўлди. У Гана билан 3 та баҳсда 2 та голга муаллифлик қилганди. 22 ёшли ярим ҳимоячига "Брайтон" ва "МЮ" жиддий қизиқиш билан қарамоқда. Албатта, АПЛга келиш, футболчи учун катта қадам бўлади.

2. Хави Симонс – 40 миллион евро

Симонс "ПСВ"да ёриб чиққан номлардан бирига айланди. У ўз жамоасини Эрдивизия орқали ЕЧЛга олиб чиқди. Ҳужумчи ёш бўлишига қарамай, ақлли, техникали ва жасоратли. "ПСЖ" Симонсни 6 миллион фунтга қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.

1. Диегу Кошта – 45 миллион евро

Кошта кучли бешликдан ташқаридаги энг қиммат футболчи номига эга чиқди. У Португалия терма жамоасининг асосий дарвозабони саналади. 23 ёшли посбон хизматларига "МЮ" ва "Челси" қизиқиш билдирган. "Порту" эса уни 75 миллион еврога баҳоламоқда.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 18:43, 08.07.2023.
Ўқилди: 2693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7862]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3411]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [3057]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2727]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2185]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [2008]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1890]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1824]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1663]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1572]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.