Туриннинг "Ювентус" клуби "Лацио"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич билан шахсий шартнома борасида дастлабки келишувга эришди.
"Кекса синьора" тўлиқ трансфер бўйича римликлар билан музокаралар олиб бориши керак, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира.
Манбага кўра, "Ювентус" сербиялик футболчига йилига 5,5 миллион евро маош билан 2027 йилгача шартнома таклиф қилган ва бу футболчига маъқул келган. Энди клублар трансфер нархини келишиб олишлари керак. "Лацио" Милинкович-Савични сотиш учун 30-40 миллион евро талаб қилмоқда, музокаралар давом этмоқда. Рим клуби ҳам Сергейни шартномани узайтиришга кўндиришга ҳаракат қилади, аммо бу жуда қийин бўлади.
Милинкович-Савич ўтган мавсумда римликлар сафида барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 8та голга ассистентлик қилди. Унинг "Лацио" билан шартномаси келаси йили якунига етади.