Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Онананинг "Манчестер Юнайтед"даги маоши ва шартнома муддати маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Андре Онана ва "Манчестер Юнайтед" шахсий шартнома шартларини келишиб олди.

Инглиз клуби “Интер” дарвозабонини сотиб олмоқчи. Маълум бўлишича, клублар 27 ёшли футболчининг трансфери бўйича 55 миллион еврога яқин келишувга эришган.

Журналист Альфредо Педулла хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ва футболчи ҳамкорлик шартлари бўйича келишиб олишган: шартнома 5 йилга мўлжалланган, Онананинг маоши мавсумига 6,5 дан 7 миллион еврогача, бонусларни ҳисобга олмаганда.

Онана "Интер"га 2022 йилнинг ёзида "Аякс" билан шартномаси тугаганидан кейин текинга ўтган эди. Ўтган мавсумда у "нерадзуррилар" сафида барча турнирларда 41 та ўйин ўтказган (шундан 19 таси қуруқ ўтказилган) ва 36 та гол ўтказиб юборган.

Киритилди: 08:46, 09.07.2023.
Ўқилди: 2097 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.