Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

"Ал-Ҳилол" ҳамон Лукакудан умидини узмаган

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби Ромелу Лукакуни сотиб олишдан умидвор.

Бельгиялик журналист Саша Тавольерининг хабар беришича, ҳужумчига 3 йиллик шартнома таклиф қилинган, унга кўра Лукаку биринчи йилда 35 миллион доллар (деярли 32 миллион евро) олиши мумкин. Умуман олганда, уч йиллик шартнома давомида Ромелу 90 миллион доллар (тахминан 80 миллион евро) ишлаб олиши мумкин бўлади.

Айни дамда фақат "Ал-Ҳилол" "Челси"га керакли 40 миллион еврони тўлашга тайёр.

Лукаку Европада қолишни истайди ва "Челси" "Интер" билан трансфер борасида келишувга эриша олишига умид қилмоқда, бироқ Саудия Арабистони таклифи унга пауза берди.

Ўтган мавсумда "Интер"га ижарага берилган Лукаку барча мусобақаларда 1988 дақиқа майдонда 37 ўйинда 14 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:00, 10.07.2023.
Ўқилди: 1233 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.