Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Стивен Жеррард ўз жамоасида қайси юлдузларни кўрмоқчи?

Баҳо:
+ | -

Саудия Про-лигаси аллақачон бизнес майдонига айланди. Кўплаб юлдузлар йирик шартномалар орқали Ўрта Шарққа жӯнаб кетмоқда. Шулар ичида таниқли мураббий ва "Ливерпуль" афсонаси Стивен Жеррард ҳам бор. У ўзи ишлай бошлаган "Ал-Иттифоқ"қа бир қанча футболчиларни жалб этмоқчи. Улар ҳақида қуйида билиб оласиз.

Вильфрид Заа

30 ёшли футболчи хизматларига даъвогарлар жуда кўп. Негаки, Заа 1 июлдан бери эркин агент сифатида қолмоқда. Шу сабабли Саудия клублари ҳужумчини илиб кетишга ҳаракат қилмоқда. Улар ичида Стиви Жи ишлаётган "Ал-Иттифоқ" ҳам бор. Заага Жеррард клуби томонидан йиллик 16 миллион фунтлик шартнома таклиф этилган. Бироқ, футболчи кўпроғини хоҳламоқда.

Жордан Хендерсон

Хендерсон бир пайтлар Жеррарддан "Ливерпул"даги сардорлик боғичини олиб қолган эди. Хендерсоннинг мерсисайддаги шартномаси 2025 йилда якун топади. Ярим ҳимоячи атрофида аллақачон миш-мишлар айлана бошлаган. Масалан, "Ал-Иттифоқ" ва Жеррард уни Осиёга чорлаётганини олайлик. Бу хабар рост. Аммо футболчининг ўзи бунга аллақачон рад жавобини бериб юборган.

Пьер-Эмерик Обамеянг

"Челси"даги омадсиз мавсумдан кейин Обамеянгнинг Лондон клубидан кетиши аниқ бўлиб улгурди. Хабарларга кўра, ҳужумчи учун "Ал-Иттифоқ" шартнома таклиф этишга тайёр. Обамеянгнинг жамоадошлари бўлган Канте, Менди ва Кулибалилар аллақачон кетди. Улар ортидан габонликни ҳам кузатиб қўйсак, ажаб эмас.

Филиппе Коутиньо

Жеррард Коутиньони "Барселона"даги қийин давридан озод этганди. Бразилиялик "Астон Вилла"га унинг даврида олиб келинди. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Унаи Эмери жамоасида захирада қолдирилди. Шу сабаб кетиш, Коутиньо учун тўғри йўл бўларди. Бирмингем клуби эса яхши таклиф учун уни сотиб юборишга қарши бўлмайди.

Алваро Мората

Испания терма жамоаси ҳужумчиси ўз фаолиятини бир клубда унчалик кўп вақт олиб бормади. Моратага Жеррард қизиқиш билдира бошлади. Боз устига унинг жамоасида Моратани кўндира оладиган даражада пул бор. Ҳужумчининг ёши ўтиб қолди. Шундай экан, Моратанинг Европадан кетиш вақти келган бўлиши мумкин.

Садио Мане

Мане Жеррард радарида турган яна бир суперюлдуз саналади. Германиядаги ғалати мавсумдан кейин ҳужумчи жамоасини алмаштиришга яқин турибди. Сенегал терма жамоаси аъзоси учун "Ал-Иттифоқ" қизиқиш билдирган. "Ал-Аҳли" эса бу пойгада етакчилик қилмоқда. Агарда Мане "Ал-Аҳли"га ўтса, у ерда собиқ жамоадоши Роберто Фирмино билан бирга ҳаракат қилади. Аммо Жеррард уни осонликча бой бермаса керак.

Скотт Райт

Балки таниқли ном эмасдир. Аммо "Рейнжерс" футболчиси ҳам араб диёрига кетиши мумкин. 25 ёшли ярим ҳимоячига ўз устози Жеррард қизиққан. У учун тез орада расмий таклиф юборилиши кутилмоқда. Райт ўтган мавсумда 34 та ўйинда майдонга туширилган эди. У "Рейнжерс"га айнан Жеррард даврида келган.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 11:01, 11.07.2023.
Ўқилди: 2215 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.