Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўйин олдидан...

Баҳо:
+ | -

"Мунсу Кап” стадионида бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб учрашувидан сўнг биринчи финалчи номи аниқланади.

Айни пайтда футбол жамоатчилиги эътиборини тортиб турган Ульсан шаҳри ҳақида ҳам тўхталиб ўтмоқчимиз.

Ульса́н – Жанубий Кореянинг жанубий-шарқий қисмида, Пусандан 70 км узоқликда, Япония денгизи яқинида жойлашган. Аҳолиси таҳминан бир миллион киши атрофида.

Илгари ушбу шаҳар кит овлаш борасида корейслар маркази бўлиб хизмат қилган. 1962 йилгача Ульсан қишлоқ хўжалиги савдо маркази сифатида балиқчилар порти ҳисобланган. Шундан кейин шаҳарда кўплаб завод ва фабрикалар барпо этилди. Асосан ишлаб чиқаришнинг машинасозлик, оғир машинасозлик, автобомилсозлик, кемасозлик, нефтни қайта-ишлаш каби соҳалари кенг ривожланди.

Жаҳон автомобилсозлигида ўз ўрнига эга бўлган “Hyundai Motor” заводи айнан Ульсан шаҳрида жойлашган.

Ульсан Жанубий Кореянинг тўғридан-тўғри бир-бирларига бўйсунувчи йирик олти шаҳридан бири ҳисобланади. Шаҳарда йирик порт барпо этилган бўлиб, у бир вақтнинг ўзида 90дан ортиқ бошқа портлар билан иш юрита олади.

Шунингдек, Ульсан ўзининг Ильсан деб ном олган ва узунлиги бир километр атрофида бўлган ажойиб соҳили билан ҳам донг таратган.

Таъкидлаш жоизки, шаҳар Силла Қироллиги ҳақида маълумот берувчи узоқ йиллик тарихга эга.

“Ульса́н Хёндэ́” -  Ульсан шаҳрининг спорт ғурури ҳисобланади. Жамоа мамлакатнинг икки карра чемпиони (1996 ва 2005) ҳамда бир неча йиллик совриндори.

Шаҳар кўчаларида бугунги учрашув анонсини акс эттирувчи бир неча афишаларни учратиш мумкин. Куннинг биринчи қисмида кўча-кўйда нафақат кореялик балки Япониядан ташриф буюрган футбол ишқибозларини ҳам учратдик. “Гамба Осака” мухлислари кечки маҳал “Бунёдкор”га мухлислик қилишга ваъда беришди.

Демак, маҳаллий вақт билан соат 19:30да “Мунсу Кап” стадионида ОФК Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб учрашуви бошланади.

Соат 16:00да меҳмонхонада ўйинолдидан Миржалол Қосимов ўз шогирдларига сўнгги кўрсатмаларни бериб ўтади. Шундан сўнг жамоамиз аъзолари стадион томон йўлга чиқишади. Кеча машғулотга боришда йўл таҳминан бир соатча вақтимизни олганди.

Футболчиларимиз кайфияти жангавор, рақибга муносиб қаршилик кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишга ишонч ортиб боряпти. Келинглар, барчамиз “Бунёдкор”га омад тилаймиз!

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:00, 31.10.2012.
Ўқилди: 4927 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.