Айни дамда Бундеслигада порлаши кутилаётган футболчилар билан бирма-бир танишиб чиқамиз.
Ноа Атоболу ("Фрайбург" дарвозабони, 21 ёш, тансфер нархи 3.5 миллион евро)
"Фрайбург"нинг асосий даврозабони Марк Флеккен ёзда "Брентфорд"га ўтади ва биринчи рақамли голкипер ўрни Атоболу ҳамда жамоага янги келган Флориан Мюллер ўртасидаги рақобат ғолибига насиб қилади. Агар 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида Германия чемпион бўлганида Атоболунинг имкониятлари янада ошарди. Ноа — сезгирлиги юқори ва истиқболи катта даврозабон.
Жо Скалли ("Боруссия М" ҳимоячиси, 20 ёш, тансфер нархи 12 миллион евро)
Икки мавсум давомида АҚШ терма жамоаси футболчиси Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клубининг энг ишончли ҳимоячисига айланди. У қанот ҳимоячиси бўлиб, ҳужумни яхшигина қўллаб-қувватлай олади. Скалли тезкор ва жисмонан ҳам анча бақувват. Ҳимояда деярли хатога йўл қўймайди.
Мартон Дардаи ("Герта" ҳимоячиси, 21 ёш, тансфер нархи 3.5 миллион евро)
"Герта" клуби янги бош мураббийининг ўғли Германия ёшлар терма жамоаларида ўзини кўрсатиб, анча ном қозонди. Футболдаги дебют "Герта"нинг Бундеслигадан чиқиб кетишига тўғри келган бўлса-да, Дардаи ўзини ҳимояда энг яхшиларидан бири эканигини исботлади. Мартон чапақай ва жисмонан анча бақувват. У шунингдек, таянч ярим ҳимоада ҳам бемалол ўйнай олади.
Ноа Мбамба ("Байер" ҳимоячиси, 18 ёш, тансфер нархи 3 миллион евро)
Бельгиялик иқтидорли ҳимоячи январ ойида "Байер" футболчисига айланган. У ҳимоя марказида ҳам, таянч ярим ҳимояда ҳам бирдек ўйнай олади. Мбамба ўзини "Брюгге" ёшлар клубида кўрсатди ва 16 ёшида асосий жамоада дебют қилди. Икки оёғида ҳам бирдек ўйнай олади ва тўпни ўзида яхши ушлаб туролади.
Лука Нетц ("Боруссия М" ҳимоячиси, 20 ёш, тансфер нархи 6.5 миллион евро)
Нетц ўзини янги мавсумда тўлиқ кўрсатишга қодир. Унинг трансфер нархи йилдан йилга ошиб бормоқда. Германия ёшлар терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси ўтган мавсумда "Боруссия М" сафида 3 та голли узатмани амалга оширди. У шунингдек, ҳар бир учрашувда ўртача зарбалар сони бўйича ҳам ажойиб статистикага эга. Лука ўйинни яхши ўқийди ва чап оёғида кучли зарбалар йўллай олади.
Эрик Мартель ("Кёльн" ярим ҳимоячиси, 21 ёш, тансфер нархи 9 миллион евро)
Германия ёшлар терма жамоаси аъзоси Мартель таянч ярим ҳимоя позициясида ўйнайди. Аммо у ҳумужга ҳам яхшигина қўшила олади. Иккинчи қаватда ҳам устунлик кўрсатади. Мартель асосан, оддий ўйнашга интилади ва бу юқори жаражадаги иқтидор, барқарорлик белгиси. 21 ёшидаёқ жамоасининг асосий ижрочиларидан бирига айланди.
Арне Энгелс ("Аугсбург" ярим ҳимоячиси, 19 ёш, тансфер нархи 7.5 миллион евро)
Яна бир иқтидорли бельгиялик. У январ ойида "Брюгге"дан кўчиб ўтди ва дарҳол "Аугсбург"да ўзини кўрсатди. Унда универсаллик юқори. Энгелс ярим ҳимоянинг исталган қисмида ўйнай олади. Тезкор ва самаралилик ҳам юқори даражада. У ўзига ишонган ҳамда узоқдан аниқ зарбалар йўллай олади.
Энцо Мийо ("Штутгарт" ярим ҳимоячиси, 20 ёш, тансфер нархи 7 миллион евро)
Мийо ўтган мавсумни "Монако" таркибида ўтказди. Янги мавсумдан эса, "Штутгарт" шарафини ҳимоя қилади. Техник жиҳатдан иқтидорли бўлган футболчи тўпни бемалол рақиб дарвозаси томон олиб бора олади. Дриблинги ҳам анча кучли. У "Гамбург"га қарши ўйинда жамоасининг ғалабасига ўзининг катта ҳиссасини қўшди.
Юлиен Дюранвилль ("Боруссия Д" ҳужумчиси, 17 ёш, тансфер нархи 8.5 миллион евро)
Тезкор ва юқори дриблинг эгаси Дюранвилль ўзининг дебютини "Боруссия д" ва "Майнц" ўртасидаги баҳсда ўтказди. Январ ойида "Андерлехт"дан 8.5 миллион еврога сотиб олинган ва янги мавсумдан бу ҳаражатни оқлаши кутилмоқда. Қолаверса, Дортмунд клуби иқтидорли ёшларга етарлича имкон беради.
Якуб Камински ("Вольфсбург" ҳужумчиси, 21 ёш, тансфер нархи 12 миллион евро)
Польшалик иқтидорли ҳужумчи ўтган мавсумда "Лех"дан "Фольфсбург"га ўтган эди. Якунига етган масумда у 3 та гол уришга муваффақ бўлди. У тўпга эгалик қила олади, майдонни яхши кўра олади ва ҳужумда самарадорлик кўрсатишга қодир. Польша терма жамоаси аъзоси бўлган Камински Жаҳон Чемрионати-2022 да 4 та ўйинда майдонга тушишга ҳам улгурган.
Нельсон Вайпер ("Майнц" ҳужумчиси, 18 ёш, тансфер нархи 5 миллион евро)
Эҳтимол, унинг ёшидаги немис ҳужумчиларидан ажралиб тургани Вайпердир. Нельсон ўтган мавсумда ёшлар клубида голлар сонини оширди ва катталар сафида дебют қилди. 18 ёшида Бундеслигада 9 та ўйинда 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Мазкур ўйинларда ўзини етарлича кўрсата олди.
Бошланиши кутилаётган мавсум Бундеслигада мана шундай иқтидорли футболчилар ўзларини янада кўрсатишга ҳаракат қилишади.