Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Лондонга қайтиш. Почеттино "Челси"да бажариши керак бўлган 5 та асосий вазифа

Баҳо:
+ | -

Почеттинонинг "Челси"да бажариши керак бўлган 5 та асосий вазифаси билан таништириб ўтамиз.

Таркибни тозалашда давом этиш

Июнь ойи охирида "Челси" таркибидаги бир қанча футболчилар трансфер қилинди. Бу борада клуб ўз молиявий аҳволини бирозга бўлса ҳам яхшилай олди. Спорт директорлари Пол Уинсталл ва Лоуренс Стюарт қисқа вақт ичида 8 та фтболчига чиқиш эшикларини очди. Бу ишлар ҳали давом этиши мумкин.

Эдуард Менди, Калиду Кулибали ва Нголо Канте Саудия Арабистонига йўл олишди. Кай Хаверц, Мейсон Маунт ва Матео Ковачич мос равишда "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити"га ўтишди. Рубен Лофтус-Чик ҳам янги таклифни қабул қилди ва Миланга кўчиб ўтди. Сезар Аспиликуета эса Испанияга қайтди ва "Атлетико Мадрид" билан шартнома имзолади.

И вратарят на Челси отива в Саудитска Арабия - Спорт - Телеграф

Почеттино бу трансферларга қанчалик жиддий таъсир қилгани номаълум, аммо у сотувнинг кейинги босқичида кўпроқ иштирок этиши шубҳасиз. Каллум Хадсон Одои кетмоқчи, Обамеянг ҳам Лондон клубини тарк этиши мумкин. Ҳаким Зиеш ва Кристиан Пулишич ҳам "Стемфорд Бридж" билан хайрлашиш ниятида. Ромелу Лукакунинг келажаги ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда, аммо у ҳам "Челси"да қолмоқчи эмас.

Бирдамликни яратиш

Футболчиларни сотиш керак эди, аммо клубни қанча тажрибали ўйинчилар тарк этаётгани, шунингдек, янги келганларнинг кўплиги сабабли клуб ўз обрўсини йўқотиб қўйиш хавфи ҳам бор. Почеттино янги муҳитда, бироқ у "Челси" бош мураббийи бўлиш ва "Стемфорд Бридж"да муваффақият қозониш учун жамоада нималар қилиши ҳақида тез ўйлаб топиши керак. Аввало, муваффақиятнинг асоси бўлган бирдамликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш зарур.

Возвращение в Лондон: 5 главных задач Почеттино в «Челси»

Клубдаги биринчи интервьюга қараганда Почеттино буни жуда яхши тушуниб турибди:

"Биз ҳамжиҳатлик кўрсатадиган, клубга ғамхўрлик қиладиган, мухлислари ҳақида қайғурадиган ва соврин учун охиригача курашадиган жамоа бўлишимиз керак. Мухлисларга тўлган учрашувларда футболчилар охиригача курашиши керак ва мухлисларнинг ишончини қозониш зарур. Жамоада кайфиятни яхшилаш ва бир-бирига бўлган ҳурматни сақлаб қолиш энг муҳимидир.

Янги жамоа сардорини танлаш

Сўнгги 7 ой ичида "Челси" сардорини, сўнгра вице-сардорини ҳам бой берди. Аввалига Жоржиньо "Арсенал"га ўтди, энди эса Аспиликуета клубни тарк этди. Почеттино янги мавсум олдидан жамоа сардори ким бўлиши кераклигини аниқлаб олиши лозим. Муаммо шундаки, таркибнинг тозаланиши туфайли клубни тушунадиган ва унинг қадриятларини, масъулиятини зиммасига оладиган тажрибали футболчилар деярли йўқ.

Источник: Аспиликуэта перейдет в мадридский «Атлетико» ⊕ Новости футбола на  M.footballhd.ru

Энг яқин вариантлар орасида бир пайтлар сардорлик боғичини таққан Тьяго Сильва ва клуб тарбияланувчиси Рис Жеймслар бор. Шу билан бирга, Раҳим Стерлинг ва Бен Чилуэлл ҳам даъвогарлар сафида. Майдондаги етакчини танлашда Почеттино қайси йўналишни танлаши ва кимга сардорлик боғичини бериши қизиқ.

Каскарино: «Тьяго Силва способствует прогрессу Джеймса»

Жамоанинг физик ҳолатини яхшилаш

Почеттино гарчи камера олдида яхши кўринса-да, ўзининг мавсумолди ўйинидаги қаттиққўл ёндашуви билан футбол оламида машҳур бўлиб, ўйинчиларни юқори прессинг ва бақувват ўйин услуби учун зарур бўлган жисмоний ҳолатга эришиш йўлларини тузиб чиқди. Миш-мишларга кўра, "Челси" ўйинчилари икки ҳафталик оғир машғулот даврига дуч келишади. Бу аргентиналик мутахассиснинг ўзига хос имзоси.

Возвращение в Лондон: 5 главных задач Почеттино в «Челси»

Айнан шу нарса билан футболчилар оптимал формага киришлари керак. Вақтинчалик мураббий Фрэнк Лэмпард ўтган мавсум охирида кўплаб футболчилар формада эмаслигини айтганди. Бундан ташқари, кўпчилик жароҳатларга дуч келишди. Бу эҳтимол, Френк ва Грем Поттернинг 30 дан ортиқ футболчидан иборат гуруҳда ишлаш натижасидир. Индивидуал ўйинчиларни топиш ҳам қийин бўлди.

Кадрлар билан боғлиқ муаммони бартараф этиш

Ўтган мавсум охирида "Челси"нинг ёзги трансферлар ойнасида асосий эътибор ўйинчилардан халос бўлишга қаратилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу клубда кадрлар билан боғлиқ муаммони тез бартараф этиш борасидаги илк қадамлар бўлди. Аммо сўнгги 1 йил ичида катта трансфер ҳаражатларига қарамай, "аристократлар" ҳали ҳам бир нечта харидларга муҳтож.

Проблем с трансфером нет, «Челси» готовится объявить о покупке нового игрока

Лондон клубининг шорт-листида камида битта ярим ҳимоячи бор. "Брайтон"дан Мойсес Кайседони сотиб олиш учун аллақачон музокаралар олиб борилмоқда. Маунтнинг ўрнига ҳам плеймейкер топиш керак. Яхши даражадаги ҳужумчи ҳам зарар қилмайди. Агар тузукроқ ҳужумчи топилмаса, Нкунку гол уриш позициясига чиқади. Франциялик гол ҳам ура олишини Бундеслигада кўрсатиб улгурган.

Нкунку высказался о возможном возвращении в ПСЖ - iSport.ua

Янги мавсумда "Челси" АПЛ ғолибиги ва ЧЛ йўлланмаси учун ҳам курашадиган клубга айланиши мумкин. Бу борада Почеттино ишларни бошлаб юборган. Қандай натижа кўрсатилишини эса вақт кўрсатади. Кўрамиз, кузатамиз...

Манба: goal.com
Киритилди: 13:57, 12.07.2023.
Ўқилди: 2370 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3802]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2909]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2015]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1890]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1870]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1625]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1578]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1523]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1509]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1353]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.