Туриннинг "Ювентус" клуби ёзда ўз сардори Леонардо Бонуччидан халос бўлиш ниятида.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, бунга асосий сабаб футболчининг маоши бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз, Бонуччи ҳозирда йилига 6,5 миллион евро маош олади. А серия учун бу кўрсаткичлар анча кўп ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Бонуччи аввалроқ 2017 йилнинг ёзида "Ювентус"ни тарк этганди, бироқ орадан бир йил ўтиб, у "Милан"даги омадсиз даврдан сўнг жамоага қайтди.