Ўтган йилги мавсумда "Қизилқум" сафида Германия фуқароси ҳисобланган Александр Франк тўп сурганди. Ушбу ҳимоячи зарафшонликлар сафига Тожикистоннинг "Истиқлол" клубидан ташриф буюрганди ва мавсум якунланиши билан ўз юртига қайтиб кетди. Яқинда футболчи тожикистонлик мухбирга интервью берди ва унда ўзбек футболи ҳақида тўхталиб ўтди.
— "Истиқлол" билан чемпионликни қўлга киритганимдан кейин мени Марат Кабаев бошчилигидаги "Қизилқум" жамоасига таклиф қилишди. Анчадан бери Ўзбекистон чемпионатида ўйнашни орзу қилиб юрганим учун бу таклиф розилик бердим.
— Ўзбек футболи бизнинг футболдан анча илгарилаб кетганми?
— Бизда 2та топ-жамоа бор. "Истиқлол" ва "Регар-ТадАЗ" Ўзбекистон чемпионатида йўқолиб қолмасди. Бизда яхши савиядаги 2та бўлса, уларда барча 14та жамоа бир хил юқори савияда ўйнайди. Шунингдек, у ерда маошлар юқори ва легионерлар кўп. Бизнинг тожик футболи эса энди ривожланишни бошлаяпти. Бизда Ўзбекистон футболига етиб олиш ва ундан ўтиб кетиш учун имконият мавжуд.
— Ўзбекистонда сизга кўп маош тўлашларига қарамай, нима учун "Истиқлол"га қайтдингиз?
— "Истиқлол" ОФК президенти кубоги учун курашишини билардим. Мен эса ушбу мусобақада қатнашишни истадим. Шунинг учун жамоага қайтишни сўрашганида, бу таклифни қабул қилдим. Бу ер менинг уйим, менинг Ватаним (ушбу футболчи — тожикистонлик футболчи Александр Азимовнинг фарзанди).