Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Рауль, Зинедин Зидан ва Жозе Моуриньо. “Реал”да Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббийлар

Баҳо:
+ | -

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти 2024 йилдан бошлаб Бразилия терма жамоасини бошқаради. Бу эса Анчелоттининг 2023/24 йилги мавсум охирида мадридликлар мураббийлик постини тарк этишини билдиради.

Флорентино Перес Дон Карлога кимни ўринбосар сифатида кўраётгани номаълум. Келинг, “қаймоқранглилар” мураббийлик постини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар ким бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб кўрамиз.

Рауль
Испаниялик — ажойиб танлов. Ҳозирда “Кастилья”да ишлаётган “Реал”нинг афсонасидан умидлар катта. Фақат бир савол қолади: у катта саҳнага чиқишга тайёрми? Ҳозирча у Зиданнинг изидан кетмоқда. Муваффақияти ҳам Зиданники каби бўлармикан?

Зинедин Зидан
Яна бир ажойиб номзод. Зизу 2021 йилда “қаймоқранглилар” мураббийлик постини тарк этганидан буён ишсиз. Лекин у “Мадрид”ни муваффақиятлар сари етаклай олишини икки бор исботлаган.

Маълумот учун, Зинедин Зидан 2016 йилдан 2018 йилга қадар ва 2019 дан 2021 йилга қадар “Реал” бош мураббийи сифатида ишлаган. Француз қўл остида жамоа уч марта кетма-кет Чемпионлар Лигаси, икки марта Испания чемпионатида зафар қучган.

Антонио Конте
“Тоттенҳэм”ни тарк этганидан сўнг, Конте ҳозирча таклифларни қабул қилгани йўқ. “Шпорлар” таркибидаги муваффақиятсизликни ҳисобга олмаганда, Антонио ўзи ишлаган барча клубларда совринлар қўлга киритган. Унинг ҳам “Мадрид” клубига келиш эҳтимоли юқори.

Жозе Моуриньо
Нега энди йўқ? Беназир ҳозирча “Рома”да фаолият олиб бормоқда. Бюджети кам клубда ҳам муваффақиятли ишламоқда. Моуриньо — “Реал” афсонаси. Унинг қайтиши иккала томон учун ҳам яхши бўлиши мумкин.

Маурисио Сарри
Сарри “Лацио” билан мўжизалар яратмоқда. У жамоани 2022/23 йилги мавсум якунига кўра, А Серияда иккинчи ўринни олишига ёрдамлашди. Шунингдек, Сарри “Наполи”да ҳам жуда ажойиб фаолият олиб борган, “Челси” билан Европа Лигасида ғолиб чиққан ва “Ювентус”нинг сўнгги бор скудеттони қўлга киритишида катта рол ўйнаган.

Иманол Алгуасил
Агар Перес Ла Лигадан бирор мутахассисни ишга жалб қилмоқчи бўлса — Иманол энг муносиб номзод. Баск “Реал Сосьедад” билан ўтган мавсум Ла Лигада 4-ўринни эгаллади. Шу тариқа унинг қўл остидаги жамоа ўз тарихида бешинчи бор Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган бўлди.

Хаби Алонсо
“Мадрид”нинг собиқ футболчиси “Байер”ни бошқармоқда. Хаби келишидан олдин Бундеслиганинг сўнгги ўринларида бораётган жамоани, испаниялик мутахассис бир йилдан кам вақт ичида Европа Лигаси ярим финалига қадар олиб чиқди. Бундеслигани эса 6-ўринда якунлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:01, 13.07.2023.
Ўқилди: 2620 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.