Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

"Ливерпуль" Жордан Хендерсон ва Фабиньони кимлар билан алмаштириши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсум охирида "Ливерпул"ни кўплаб футболчилар тарк этди. Улар ичида кўпчилиги ярим ҳимоячи эди. Яна бир марказ вакили бўлган Фабиу Карвалью "Лейпциг"га ижарага берилди. Жамоа ихтиёрида қолган Жордан Хендерсон ва Фабиньонинг келажаги эса сўроқ остида турибди. Улар ҳозирда Саудия Арабистонидан таклифларга эга. Хусусан Хендерсонга "Ал-Иттифоқ" қизиқиш билдирган бўлса, Фабиньо "Ал-Иттиҳод" радарига тушган. Агар улар кетадиган бўлса, Клопп жамоасига янги харид қилинган Макаллистер ва Собослаи етарли бўлмайди. Қуйида "Ливерпуль" сотиб олиши мумкин бўлган ярим ҳимоячилар рўйхати келтирилади.

Ромео Лавия
Ёши: 19
Клуби: "Саутгемптон"

Лавияни Чемпионшипда қолишини истамаётган клублар кўп. Шулардан бири "Ливерпуль" саналади. 19 ёшли футболчининг тўпсиз ҳаракати ва ҳимояланишдаги қобиляти катта клублар эътиборини тортган эди. Ҳа, Лавия анча ёш ва ғӯр. Аммо унинг АПЛ учун яхшигина тажрибаси мавжуд. Барибир, Лавия Фабиньодек ишончли футболчининг ўрнини эгаллай олишига айрим шубҳалар мавжуд. Қолаверса, бельгияликка қўйилган нарх ҳам анча қиммат: 45 миллион фунт.

Кефрем Тюрам
Ёши: 22
Клуби: "Ницца"

Тюрам аввалига "Ницца"да қолиш ниятини билдирган эди. Аммо бош мураббийнинг алмашиши, ҳаммасини ўзгартирди. Ярим ҳимоячи учун келадиган таклифлар кўриб чиқила бошланган. Франциялик футболчи Хендерсон ўрнига ажойиб ўринбосар бўлган бўларди. Клоппга Тюрам туридаги футболчилар ёқади.

Ибраим Сангаре
Ёши: 25
Клуби: "ПСВ"

Сангаре трансфери мерсисайдликлар учун осон бўлмайди. Негаки, у учун ҳозирда "Ноттингем" энг асосий даъвогар саналади. Сангаре ўз жамоаси билан ўтган ёзда 5 йиллик янги битим тузганди. Шу сабабли уни сотиб олиш осон кечмайди. "ПСВ"даги мураббий алмашинуви Сангаре трансферини ҳақиқатга яқин ишга айлантирди. Ярим ҳимоячининг ўзи АПЛга кўчишга қарши бўлмайди.

Орельен Тчуамени
Ёши: 23
Клуби: "Реал"

2022 йилги ЕЧЛ финалини кўриб, футболчи "Реал"га ўтишни маъқул кўради. Тчуаменига бир йил олдин "Ливерпуль" ва "Реал" даъвогарлик қилаётган эди. Илк мавсумни француз ярим ҳимоячиси ёмон ўтказмади. Аммо яқиндагина Беллингемни олиб келган "қироллик клуби"га Орельен ортиқ керак бўлмаслиги мумкин.

Ману Коне
Ёши: 22
Клуби: "Боруссия Мюнхенгладбах"

Коне ўз жамоасида асосий таркиб вакили саналади. Франция ёшлар терма жамоаси аъзоси ўзи ҳақида шундай деганди: "Мени келажак ўйинчиси дейишлари мумкиндир. Аммо мен ўзимни ортиқ ёш ва тажрибасиз деб билмайман. Футболда озми-кўпми, тажрибага эга бўлдим".
Бундеслига юлдузи ўзи ҳақида айтган гапларни майдонда исботлаб келмоқда. У ўтган мавсумда Германиядаги энг кўп қўполликка учраган футболчига айланганди. Коне билан бемалол Фабиньонинг ўрнини тўлдириш мумкин бўлади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 21:37, 14.07.2023.
Ўқилди: 3749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.