"Ноттингем Форест" футболчиси MLS'га йўл олди. Хабарларга кўра, лондонликлар ҳужумчиси Сэм Сарриж "Нэшвилл" футбол клубига йўл олди. Икки томон 5 миллион фунтлик келишувга эришган.
Сарриж "Ноттингем"нинг АПЛга чиқишида муҳим рол ўйнаган эди. 24 ёшли ҳужумчи 2024 йилда эркин агентга айланиши керак. Шу сабабли у сотилди. Сарриж "Сток Сити"дан 2.2 миллион фунтга харид қилинган.