Германия терма жамоасининг собиқ тўпурари Мирослав Клозенинг фикрича, футбол фақат пул роль ўйнайдиган спорт турига айланган. У сербиялик ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савичнинг Саудия Арабистонига трансферини ўз кузатишларининг тасдиғи деб атамоқда.
“Ҳозир ягона муҳим нарса бу пул. Мен эса бу спорт турини бошқача тушунаман, унда биринчи навбатда ғалабалар муҳим. Мен ҳеч қачон пул учун ўйнамаганман. Европада пул эмас, натижалар муҳим. Ҳа, мен Германияни тарк этдим, лекин Италияга тил ўрганишни, у ердаги ҳаётни кўришни ва якунда А Серияда ўзимни синаб кўришни хоҳлардим", дея Клозенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Италиянинг ITASportPress агентлиги.