"Ньюкасл Юнайтед" ҳимоячи сотиб олади. Хабарларга кўра, "Саутгемптон" футболчиси Тино Ливроменто "қарғалар" радарига тушган. Эдди Хау ёш ҳимоячини жамоасида кўришни истамоқда.
20 ёшли футболчи ўтган ёзда "Челси"дан 5 миллион фунтга харид қилинган эди. У жароҳати сабабли бутун мавсумни ўтказиб юборди ва май ойида, "Брайтон"га қарши баҳсда иштирок этди. "Челси" Ливраментони 38 миллион фунтга қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.