Португалиянинг «Порту» клуби ҳужумчиси Жексон Мартинес «Барселона» жамоаси эътиборига тушди. Бу ҳақда «El Mundo Deportivo» нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар клуби скаутлари 26 ёшли футболчининг ўйинини кузатиш учун Португалия чемпионати 8-туридан ўрин олган «Маритиму»га қарши учрашувига ташриф буюришганди. Бу учрашувда колумбиялик футболчи дубл қайд этганди.
Эслатиб ўтамиз, «Порту» шу йил ёзда Мартинесни Мексиканинг «Хагуарес» клубидан 8.98 миллион евро эвазига сотиб олганди. Унинг шартномасига кўра, футболчи клубдан исталган вақтда шартномани бекор қилиши учун 40 миллион евро тўлаши керак.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Жексон Мартинес бу мавсумда «Порту» таркибида 8 учрашувда 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.