Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Никоҳ риштасини боғлаш вақти

Баҳо:
+ | -

Ҳаёт қизиқ-да, испаниялик дарвозабон Давид де Хеа «МЮ» билан тузган шартномаси муддати якунланган куни ниҳоят, расман оила қурди.

 «Қизил иблислар» айни кунларда янги голкипер қидиришмоқда. Кўринишидан, бош мураббий Эрик тен Хаг испанияликка бошқа таянмоқчи эмас. Демак, Давид фаолиятини бошқа клубда давом эттирса керак.

Тўй маросимига келсак, де Хеа узоқ йиллик маҳбубаси Эдурне Гарсия Альмагро хоним билан никоҳ ришталарини боғлади, ниҳоят. Дарвозабоннинг танлагани 1985 йилнинг 22 декабрь куни Испания пойтахтида туғилган. Яъни у айнан Мадридда туғилиб-ул­ғайган де Хеадан 5 ёш катта. Эдурне - машҳур поп-хонанда. Альмагро 2005 йили Испания телеканалларидан бирининг рейтинги баланд шоусида иқтидорини намойиш этиш асносида бутун мамлакатга танилган. Кейинги йили эса хонанда дебют альбомини чиқарган ва бир уринишда Испания бош хит-парадида 3-ўринни банд этган. Асосийси, рейтингдаги мавқеини нақ 24 ҳафта давомида йўқотмаган Эдурне бутун Пиреней ороллларида овоза бўлган ва элит хонандалар қаторига кирган.

Де Хеанинг ҳамхонаси ҳозирга қадар 7та яккахон альбом яратди (охиргиси 2020 йили чиқди). Қолаверса, Эдурне хоним 2015 йили «Евровидение» танловида Испания шарафини ҳимоя қилди, тўғри, якуний натижаси нисбатан паст бўлди - 21-ўрин. Гарсия Альмагро хоним эндиликда асосан ТВ-фаолият билан банд ва мамлакатда энг талабгир телебошловчилардан бири ҳисобланади. Дейлик, «Инстаграм» тармоғида 2 миллиондан кўп обуначиси бор. YouTube каналида эса клиплари 54 млн. марта томоша қилинган.

Давид ва Эдурне 2010 йили танишишган. Ўша вақт 20 ёшли кипер энди-энди «Атлетико» асосий таркибида кўриниш бера бошлаганди. Футболчи «Манчестер Юнайтед» сафига қўшилганидан кейин хонанда узоқ вақт Мадридда қолди, лекин Манчестерга сафарлар унинг учун одатий ҳолга айланди. 2018 йилга келиб эса, Эдурне батамом Англияга кўчиб ўтди. 2021 йили жуфтлик қизчали бўлди. Эдурне кейинчалик бир неча марта Давидни «дунёдаги энг яхши ота» сифатида эътироф этди. Демак, де Хеа қизалоғи Янайга жуда ғамхўр ва меҳрибон. Мана, севишганлар узоқ йиллик муҳаббатни энди расман никоҳ билан боғлашди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:01, 15.07.2023.
Ўқилди: 2866 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8278]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5989]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2788]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2586]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2070]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1936]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1737]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1731]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1721]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1692]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик