"Вест Хэм" ҳужумчиси жамоадоши билан хайрлашди. Жамоа ҳужумчиси Жанлука Скамакка Деклан Райсга ўз ижтимоий тармоқлари орқали омад тилаган.
Хусусан, у Тwitter'да шундай ёзади: "Сен майдон ва ундан ташқарида афсона эдинг. Янги жамоангда омад тилайман, сардор". 15 июль куни "Вест Хэм" Райснинг кетганини тасдиқлаган эди.