Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Ўзбекистон Футзал уюшмасининг расмий сайти ўз фаолиятини бошлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футзал уюшмасининг расмий сайти — www.ufa.uz ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон Футзал уюшмасининг расмий сайти орқали фойдаланувчилар футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги натижаларидан бохабар бўлишлари, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг халқаро ўйинлари тўғрисида маълумот олишлари, умуман, Ўзбекистон футзалига алоқадор бўлган барча янгиликлардан бохабар бўлиб боришлари мумкин.

Ўзбекистон Футзал уюшмаси расмий сайтида Ўзбекистон терма жамоаси ва клубларининг халқаро ва ички мусобақалардаги иштироки тасвирланган видео- ва фото-архив билан ҳам танишиш мумкин. Сайтдаги галереялар мунтазам тўлдириб, янгилаб борилади. Сайтнинг «Мусобақалар» рукнида эса Ўзбекистон терма жамоаси ва клублари иштироки этадиган барча ички ва халқаро мусобақалар қамраб олинган.

«Сайт фаолияти энди йўлга қўйилгани учун, унда баъзи камчиликлар бўлиши табиий ҳол. Биз бу камчиликлар устида, шунингдек, сайтни футзал ихлосмандлари ва умуман интернет фойдаланувчилари учун қизиқарли бўлган маълумотлар билан тўлдириш устида изчил ишлаяпмиз ва ишлашда давом этамиз», - дейди ЎФУ Ахборот хизмати вакили.

Ўзбекистон Футзал уюшмаси янгиликларини расмий твиттер  twitter.com/UzFutsal орқали кузатиб бориш имкони ҳам мавжуд.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 15:18, 04.11.2012.
Ўқилди: 4949 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5764]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5411]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3674]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3222]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2685]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2634]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2527]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2457]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2240]

«Реал»даги бу муаммони Моуриньо ҳам ҳал қила олмади [1828]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик