Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш Тожикистон (6 ноябрь) ва Ўзбекистон (14 ноябрь)га қарши ўйинлар учун 28 кишидан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
6 ноябрь куни Тожикистонга қарши кечадиган ўйин ФИФА куни тўғри келмагани боис, унда легионерлар иштирок этишмайди. Шунинг учун кенгайтирилган таркибдан бир неча янги футболчилар ҳам жой олишган. Ўзбекистон билан ўйин протоколига киритиладиган 23 кишининг рўйхати эса кейинрок маълум қилинади.
Жанубий Корея билан ўйин арафасида ўтказилган йиғин билан солиштирганда, янги футболчилардан Араш Афшин ва Ёқуб Каримийни кўришимиз мумкин. Шунингдек, ёш ҳимоячи Шожа Халилзода ҳам терма жамоага қайтарилди.
Терма жамоага таклиф этилган 28 нафар футболчидан 4 нафари легионер ҳисобланади.
Эрон миллий терма жамоасининг Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши ўйинлар учун таклиф этилган футболчилар рўйхати
ДАРВОЗАБОНЛАР:
Маҳди Раҳматий - "Истиқлол"
Раҳмон Аҳмадий - "Сайпа"
Суша Маконий - "Нафт"
ҲИМОЯЧИЛАР:
Хусрав Ҳайдарий - "Истиқлол"
Ҳуссайн Моҳиний - "Персеполис"
Жалол Ҳуссайний - "Персеполис"
Пажмон Мунтазорий - "Истиқлол"
Муҳаммад Нусратий - "Тракторсозий"
Шўъжа Халилзода - "Мис"
Меҳрдод Пўлодий - "Персеполис"
Эҳсон Ҳожсафий - "Тракторсозий"
ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:
Жавод Некуном - "Истиқлол"
Андроник Темурян - "Харитият", Қатар
Пажмон Нурий - "Малаван"
Қосим Деҳнавий - "Тракторсозий"
Умид Назарий - "Ангелхольмс", Швеция
Али Каримий - "Персеполис"
Муҳаммад Нурий - "Персеполис"
Милод Нурий - "Саба"
ҲУЖУМЧИЛАР:
Ашкон Дежога - "Фулхэм", Англия
Ризо Ғучаннажод - "Син Труиден", Бельгия
Муҳаммад-Ризо Халатбарий - "Сепоҳон"
Ёқуб Каримий - "Нафт"
Ораш Афшин - "Фулад"
Аҳмад Ҳассанзода - "Мис"
Муҳаммад Ғозий - "Персеполис"
Карим Ансорифард - "Персеполис"
Жалол Рафхоий - "Малавон"