Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Рақибларимиз очко йўқотишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган "С" гуруҳидаги КХДР-Иордания баҳсида мезбонлар — БААга бироз ярашмаган ҳолат юз берди. Айни пайтда БААда бўлиб турган ҳамкасбларимизнинг хабар беришича, ўйиннинг 33-дақиқасида Рам ал-Хайма шаҳридаги "Эмирейтс" стадионида электр токи муаммоси юзага келди ва стадион прожекторлари ўчиб қолди.

Стадион ходимлари муаммони бартараф этишганида биринчи бўлимга ажратилган вақт ниҳоясига етганди. Натижада ҳакам бўлимга 17 дақиқа қўшган ҳолда ўйинни давом эттирди. Биринчи бўлимда эса ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда устунликка эга бўлган шимолий кореяликлар 76-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Захирадан майдонга тушган Ри Чжи Сонг мураббийнинг ишончини оқлаб, жамоасиининг голига муаллифлик қилди.

Ўйиннинг энг сўнгги дақиқасида эса иорданияликлар мағлубиятдан қутулиб қолишди. Билол Али жамоасига 1 очко келтирган гол муаллифига айланди.

Айтиш мумкинки, бу ўйинда рақибларимиз 2 очкодан йўқотишди.

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати
"С" гуруҳи. 1-тур
КХДР - Иордания - 1:1 (0:0)
Гол: Ри Чжи Сонг (76) - Билол Али (90)
КХДР: Ан Канг Чол, Чжонг Кванг Сок, Рью Кванг Хо, Чжанг Кук Чол, Канг Нам Гвон, Чжу Чжонг Чол, Чжанг Ок Чол, Квон Чунг Хёк, Пак Мёнг Сонг, Ким Чол Бом, Со Кёнг Чжин.
Иордания: Нуриддин Заид, Амир Умар, Асим Шараф, Авад, Лаит Субғи, Мунзир Юсуф, Самийр Моҳир, Ражаий Айед, Умар Халил, Ал-Обид, Билол Али
Бош ҳакам: Петер Грин (Австралия)
2012 йил. БАА. Рас Ал-Хайма. "Эмирейтс".

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:13, 04.11.2012.
Ўқилди: 5082 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.