Россия премьер-лигасининг 14-туридан ўрин олган яна учта учрашув буган бўлиб ўтди.
Марказий учрашувлардан бирида «Анжи» ўз уйида «Терек»ни қабул қилиб ишончли ғалабани тантана қилди. Буссуфа, Траоре ва Самба томонидан киритилган голларга грознийликлар фақат битта гол билан жавоб қайтара олишди, холос.
Аҳамиятли томони, узоқ танаффусдан сўнг яна премьер-лига ўйинларида мадйонга тушган ҳамюртимиз Одил Аҳмедов бу учрашувда тўлиқ 90 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилди.
Шунингдек бу турда ЦСКА ўз уйида «Локомотив»ни мағлуб этиб пешқадамлик мавқеини сақлаб қолган бўлса, «Краснодар» бироз ўзини тиклаб олгандек кўринаётган «Динамо»ни 2:0 ҳисобида таслим этди.
Россия премьер-лигаси
14-тур
АНЖИ – ТЕРЕК 3:1 (2:0)
Голлар: Буссуфа (9), Траоре (17), Самба (64) - Георгиев (54, пенальти).
Анжи: Габулов, Логашов, Ж.Карлос, Самба, Тагирбеков, ОДИЛ АҲМЕДОВ, Буссуфа, Жусилей (Бурмистров, 80), Жирков, Это′О, Траоре (Карсела-Гонсалес, 59).
Терек: Годзюр, Йиранек, Уциев, Коморовски, Ятченко (Митришев, 83), Макушевски (Ф. Кудряшов, 61), О. Иванов, Георгиев, Павленко (Лежар, 46), Лебеденко, Аилтон.
ЦСКА – ЛОКОМОТИВ 2:1 (1:1)
Голлар: Эльм (29), Вернблум (90) – Ещенко (33).
ЦСКА: Акинфеев, Марио Фернандес (Щенников, 46), В.Березуцкий, Игнашевич, Набабкин, Эльм, Вернблум, Дзагоев (П. Мамаев, 79), Хонда, Тошич (Цауня, 67), Муса.
Локомотив: Крешич, Шишкин, Чорлука, Дюрица (Бурлак, 28), Ещенко, Тигорев, Тарасов, Самедов (Майкон, 67), Глушаков, Григорьев, Кайседо (Н’Дойе, 78).
Четлатиш: Тарасов (53, Локомотив).
КРАСНОДАР – ДИНАМО 2:0 (1:0)
Голлар: Вандерсон (37), Конате (90).