Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус 2-2 Лацио
09/02 01:00 Валенсия 0-2 Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Япониялик ёш футболчи «Манчестер Сити»да шуғулланади

Баҳо:
+ | -

"Декабрь ойида Жей-лига баҳслари якунланиб, футболчилар дам олишга чиқиб кетишганида "Шимицу С-Пульс" футболчиси Хидеки Исигэ Англия чемпиони — "Манчестер Сити" сафида шуғулланиш учун йўл олади", дея ёзади "Kick off Asia" журнали сайти.

"Шимицу С-Пульс" жамоасининг эронлик бош мураббийи Афшин Қутбий ярим ҳимоячини апрель ойидан бошлаб асосий таркибда тушира бошлади ва мураббий уни яқин орада сотиш нияти йўқ.

"Агар футболчини қўлга киритишни истасангиз, кейинчалик унга керакли ўйин амалиёти бера олишингизга ва уннг жаҳон даражасидаги ўйинчи эканига ишонч ҳосил қилишингиз керак. "Манчестер Сити" жамоасининг асосий таркиби билан шуғулланиш Исигэ учун катта тажриба бўлади. Роберто Манчини ундан келажакда яхши ўйинчи чиқишига ишонмоқда", дейди Афшин Қутбий.

"Унга нафақат "Сити", балки Европанинг бошқа жамоалари ҳам қизиқиш билдиришмоқда. У бунга муносиб. У фантастик даражадаги ҳақиқий истеъдод соҳиби. Лекин биз учун сотмоқчи эасмиз. Исигэ яна бир неча йил давомида бизнинг аъзомиз бўлиб қолишини истаймиз. Ҳозирча "Сити" томонидан футболчини сотиб олиш борасида таклиф бўлмаган бўлса, жамоа уни синаб кўришни истайди. Бундай ишни бошқа футболчилар билан ҳам амалга оширамиз", дейди японияликлар бош мураббийи.

Манба: www.kickoffasia.com
Киритилди: 08:13, 05.11.2012.
Ўқилди: 6061 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.